“Ўзингни асра” акциясига ўз ҳиссангизни қўшинг!

Инсон саломатлиги ҳамма нарсадан устундир. Айниқса, бугунда дунё мамлакатлари коронавирус инфекциясига қарши кураш олиб бораётган бир паллада, ҳар бир инсон ўз саломатлиги ва яқинларининг соғлиғи учун ҳам шахсий гигиена талабларига қатъий риоя этиши талаб этилади.

Куни кеча Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари, халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутати Шаҳло Тоғаева туманимиз маркази ҳудудларида коронавирус инфекциясига қарши курашиш мақсадида “Ўзингни асра” акциясига иштирок этди. Депутат ушбу акция доирасида кенг жамоатчилик ҳудудларида коронавирусга қарши курашишга доир ўқув-қўлланмалар ҳамда ҳимоя воситаси сифатида тиббий ниқоблар улашиш билан иштирок этди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар! Сиз ҳам “Ўзингни асра” акцияси доирасида ўз ҳиссангизги қўшинг.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати