Шаҳрисабз туманидаги барча жисмоний ва юридик шахслар диққатига!

ЭЪЛОН

Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2020 йил 11 мартдаги «Туман ҳокимлиги захрасидаги ер майдонлари бўйича лойиҳаларни тасдиқлаш ва мазкур лойиҳалар бўйича танлов ўтказиш тўғрисида»ги ҲҚ -257-103-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган лойиҳалар бўйича ер майдонларини фермер хўжалигига ажратиш учун танлов 2020 йилнинг 30 март куни кундуз соат 10:00 да ўтказилади.

Танловда иштирок этишга хоҳиши бўлган жисмоний ва юридик шахслар халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси номига ариза ва унга тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда жорий йилнинг 30 март кунига қадар туман қишлоқ хўжалиги бўлимига топширишлари керак.

Мурожаат учун манзил: Шаҳрисабз шаҳри, Ипак йўли кўчаси 250 уй.

Телефон: (75) 522-12-45

Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати