ЭЪЛОН

Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси хабар қилади

Айни кунларда карантин даврида ўйда бўлган таълим ёшидаги санъат, маданият, спорт ва бошқа соҳа йўналишларида ижод қилиб келаётган ёшларнинг ижодий намуналари қабул қилинади. Ушбу ижодий намуналарни юбориш аудио-визуал (расм, аудио ва видео) шаклда телеграм ижтимоий тармоғи орқали амалга оширилади. Бу борада кучли 10 таликдан жой олган ёшларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари топширади. Шунингдек ушбу кучли 10 таликнинг ижодий намуналарини биз барчангизнинг эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.

Қуйидаги телеграм манзили орқали ижодий намуналарни юборишингиз мумкин. @Togayeva_13

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати