ТУМАН БОЗОРИДА 40 МИНГ СЎМ ҚИЙМАТИДА ГЎШТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУМАН БОЗОРИДА 40 МИНГ СЎМ ҚИЙМАТИДА ГЎШТ ЯРМАРКАСИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Шаҳрисабз туманидаги деҳқон бозори ва озиқ-овқат савдо дўконларида гўшт маҳсулотлари нархлари асоссиз ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида савдо нуқтаси ташкил этилди.

Бу борада туманидаги чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликка ихтисослаштирилган фермер хўжаликлари ташаббус кўрсатишган ҳолда “Янги Чоршанбе қўрғони” озиқ-овқат деҳқон бозорида арзонлаштирилган шаклда 1 кг. мол гўшти 40 минг сўм, 1 кг. балиқ 15 минг сўм ва донаси 600 сўм бўлган тухум маҳсулотларини арзон қийматда сотилишига хизмат кўрсатишди.

  — Мана бугун бозоримизда арзонлаштирилган шаклда мол гўшти, балиқ ҳамда тухум маҳсулотлари сотилмоқда, — дейди тумандаги “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жовли Зайниддинов. – Ушбу озиқ-овқат деҳқон бозорида айни дамда карантин тартиб-қоидаларига тўлақонли амал қилган ҳолда фаолият юритаётганлиги таъкидлаб ўтишим жоиз. Бу борада аҳоли ҳам карантин талабларига тўлалигича риоя этишяпти.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати