ҲОЛАТГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

ҲОЛАТГА ОЙДИНЛИК КИРИТИЛДИ

Жорий йилнинг 16 апрель куни Телеграм ижтимоий тармоғи каналида “Ун учун узун навбатлар…” номли хабарномада Шаҳрисабз тумани Мираки маҳалласида ун маҳсулоти харидида навбат акс этган ҳолат тасвирланган.

Маълумки, мамлакатимизда коронавирус пандемияси кузатилганлиги туфайли жорий йилнинг 16 март кунидан карантин ҳолати жорий этилди. Унда аҳоли доимий равишда уйда қолишлиги, мақсадсиз кўчага чиқмаслиги бўйича талаблар киритилди. Шунингдек, аҳолини керакли ва сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш мақсадида жойларда озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Шаҳрисабз туман бўлими, туман ички ишлар бўлими, туман солиқ инспекцияси бўлими ходимлари шу куннинг ўзида воқеа жойини атрофлича ўрганишди.

Ўрганиш ишлари давомида ҳудуддаги савдо расталари ва озиқ-овқат дўконларидаги нарх-навоси билан танишишди. Унда истеъмол учун барча маҳсулот турлари мавжудлиги, уларга белгиланган қиймат ҳам арзонлаштирилган шаклда сотилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Ҳудуддаги савдо ярмаркаларида аҳоли эҳтиёжи учун ўта зарур бўлган маҳсулотларнинг карантин даврида сунъий равишда ўстириб юборишини олдини олиш бўйича туман ишчи гуруҳи муҳим чора-тадбирларни кўрмоқда. Бугунги кунда Шаҳрисабз туманида аҳоли эҳтиёжини тўла қоплай оладиган ун захираси мавжуд ва у юқоридаги қатъий тартибга асосан савдога чиқарилмоқда.

Хулоса қилиб айтганда ижтимоий тармоқда берилган бу ахборот ҳеч қандай асосга таянилмаган.

Бу борада фуқароларимизга аҳоли орасида ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатиш 66 миллион 900 минг сўмдан 89 миллион 200 минг сўмгача миқдорда жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо белгиланганлигини яна бир бор маълум қиламиз.

Уйда қолинг!

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати