ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИДА

ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТИ ЖАМОАТЧИЛИК ЭЪТИБОРИДА

Пандемия даврида аҳоли билан ишлаш, уларнинг муаммоларига ечим топиш бугунги кунда айни вазифалардан бири ҳисобланади.

Бугун Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов тумандаги корхона, бўлим ва муассаса идоралари масъул ходимлари иштирокида соат 10.20дан, 14.10гача бўлган вақтда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганди.

Айни кунларда бутун юртимиз ҳудуди карантин ҳолатида бўлсада, лекин айрим фуқаролар кундалик юмушларни бажариш мақсадида, жойларда ҳаракатланишлари учун белгиланган вақт оралиқларида туман ҳудудида ҳаракатланишга ҳеч қандай тўсиқлар қўйилмаган.

Шу муносабат билан ташкил этилган қабулда туман ҳокими фуқароларнинг мурожаатларини тингларкан, тумандаги ташкилот раҳбарларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда, авваломбор, қонунчилигимиздан четда чиқмаган ҳолда уларга ечим излаш, тегишли кўрсатмаларни бериб ўтиш энг асосий вазифалардан бири эканлигини сўз ўрнида таъкидлаб ўтди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, қабул жараёнида жами 76 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, ҳомийлик маблағлари асосида 2 нафар фуқаронинг оилавий турмуш шароитини яхшилаш мақсадида уларга 40 тадан парранда ажратилиши, 1 нафар фуқаронинг уй-жойини таъмирлаш масаласида қурилиш материаллари билан таъминланиши, 3 нафар фуқаронинг фуқаролик паспорти йўқлиги инобатга олиниб, ҳеч қандай тўловларсиз уларга фуқаролик паспортлари топширилиши белгиланди. Шунингдек, бандлик ҳамда фуқаролар йиғини томонидан тайинланадиган моддий ёрдам масаласида мурожаат қилиб келган 65 нафар фуқароларга меҳнатга лаёқатли бўлганларни жамоатчилик асосида ўз яшаш ҳудудида бандлигини таъминлаш ва моддий ёрдамга муҳтож бўлганларнинг шароитини ўрганган ҳолда қонунда белгиланган тартибда уларга моддий ёрдам ажратиш кераклиги белгиланди. Шу ўринда уй-жой қуриш учун ер участка сўраб келган 5 нафар фуқароларнинг мурожаатларига қонунчилигимизга мувофиқ тушунтириш ишлари олиб борилиб, рад жавоби берилди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги матбуот хизмати