Муносабат

Буғдойлар хавфсиз ҳолатда сақланмоқда

Телеграм ижтимоий тармоғида Элмурод блогер томонидан “Шаҳрисабз тумани “Мактобод”МФЙ ҳудудида жойлашган “Химия шаҳобчаси”нинг бир қисмида бугунги кунда кластер томонидан ғалла ҳосили йиғилаётганлиги маълум бўлмоқда”, деган мазмунда хабар тарқатилди.

Хабар юзасидан ўрганишлар олиб борилганида қуйидагилар аниқланди:

Ушбу объект “Амир Темур” колхози вақтида барпо этилган. У кейинчалик “Амир Темур” жамоа хўжалиги таркибида қишлоқ хўжалиги учун менирал ўғитлар тарқатиладиган шоҳобча сиҳатида қайта ташкил этилган. Жамоа хўжаликлари тугатилгач, “Қишлоқ хўжалик кимё” АЖ туман филиали балансига ўтказилган. Ушбу ташкилот фаолияти тўхтатилгач, бу ерда айни пайтда Шаҳрисабз туманидаги “Элшод Агро дон” МЧЖ ғалла кластер корхонаси дон қабул қилиш маскани ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 майдаги “Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-262-сонли Қарори ижроси юзасидан туманда ташкил этилган “Элшод Агро Дон” МЧЖ ғаллачилик кластер корхонаси томонидан “Мактабод” МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ А.Темур жамоа хўжалигига тегишли минерал ўғитлар тарқатиш шахобчаси ҳудудидан 2022 йил ҳосили учун етиштирилган бошоқли дон маҳсулотларининг ғаллачилик кластер корхоналари ҳисобига  топшириладиган қисмини қабул қилиб, олиш ва вақтинча сақлаш учун белгиланган тартибда “Элшод Агро Дон” МЧЖ ғаллачилик кластери томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги “2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамоилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли Қарор талаблари бўйича тегишли ташкилотлардан, жумладан, санитария-эпидемиология, ёнғинга қарши кураш, синов воситаларини метрологик кўрикдан ўтказиш, карантин агентлиги ва бошқа талаб этиладиган хулосалар олинган.

Хусусан, Санитария эпидимиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати маркази Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани бўлими ходимлари томонидан жойида бориб кўриб санитария назорати  ўтказилди. Унга кўра  “Дон сақлаш омборлари” биноси  аҳолининг соғлиғи ва санитария  маиший турмуш тарзига зарар берувчи ножўя тасирлар синфи бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли яшаш пунктларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига кўра аҳоли яшаш уйлари билан оралиқ масофа 100 метр бўлиши лозим. “Дон сақлаш омборлари” биноси   аҳоли яшаш пункти билан 900-1000 метр оралиқ масофада жойлашган.

Дон сақлаш учун мўлжалланган ер майдони  жами 1,7 гектарлик майдонга эга  минерал ўғитлар сақланган омборхона ва бошқа маъмурий биноларига эга ҳудуднинг  яшил майдонида жойлашган. Мавжуд ушбу ер майдонининг 1.2 гектари “ЭЛШОД АГРО ДОН” МЧЖ кластери ихтиёрига берилган. Кимёвий ўғитлар сақланган омборхона биноларига 50 сотих майдон мавжуд бўлиб,  мазкур майдон иккига ажратиб  олинган. Ҳозирги кунда яшил майдонда 50х70 м ҳудуд атрофи бетон девор билан ўралган вақтинча дон сақлаш омборхонаси ташкил этилган. Кимёвий ўғитлар сақланган омборхона биноси билан донни вақтинчалик сақлаш омборхонаси оралиқ масафаси 52  метрни ташкил этади. “ЭЛШОД АГРО ДОН” МЧЖ кластерига тегишли  вақтинчалик дон сақлаш учун мўлжалланган ер майдонлари  ўрнидан пестицид  қолдиғини аниқлаш учун 3 та нуқтадан  тупроқ намуналари олиниб, СЕО ва ЖСХ Шаҳрисабз шаҳар Санитария-гигиена лабораториясига юборилди. 27.06.2022 йил кунидаги лаборатория таҳлил натижаларига кўра маҳсулотлардан олинган намуналарни текшириш баёнига асосан ушбу танланган ер майдонида пестицидлар  миқдори йўқлиги аниқланган.

Санитария Эпидемиологик Осойишталик ва Жамоат Саломатлиги Хизматининг Қашқадарё Вилояти  Шаҳрисабз туман бўлими Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли яшаш пунктларида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилган ҳолда, дон қабул қилиш майдонларида дезактивация ишлари  ўткзилгандан сўнг Шаҳрисабз туман “Мактобод” МФЙга қарашли ҳудудда жойлашган “ЭЛШОД АГРО ДОН” МЧЖ кластерига тегишли бўлган дон қабул қилиш масканининг дон сақлаш майдонлари, омборларига донни вақтинчалик сақлаш туришни мақсадга мувофиқ деб билиб, жорий йилнинг 27 июнь куни хулоса берган.

Ҳолатга янада аниқлик киритиш мақсадида “ЭЛШОД АГРО ДОН” мчж раҳбари Ш.Жўраев Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматига мурожаат билан чиқди ва хизматнинг Шаҳрисабз туман бўлими текширувдан ўтказган тупроқ намуналарини топширди. Бугун Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати топширилган тупроқ намуналарида турғунлилик даражаси юқори бўлган хлорорганик пестицидлар қолдиқларини ўрнатилган тартибда текшириш ўтказганида тупроқ намуналарида турғун хлорорганик моддалар белгиланган меъёрдан юқори эмаслиги аниқланди.

Жорий йилнинг 30 июнь куни Шаҳрисабз туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳам “ЭЛШОД АГРО ДОН” МЧЖ кластерига тегишли бўлган дон қабул қилиш маскани ёнғин хавфсизлиги меъёр қоидаларига тўлиқ жавоб бериши тўғрисида хулоса берган.