
Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг мамлакатимиз Мустақиллигининг “31” йиллиги муносабати билан туманимиз аҳлига йўллаган байрам табриги
Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Ҳасановнинг мамлакатимиз Мустақиллигининг “31” йиллиги муносабати билан туманимиз аҳлига йўллаган байрам табриги
Муҳтарам тумандошлар, қадрли нуронийлар!
Лобар опа-сингиллар, норғул ака-укалар, мард ва интилувчан ёшлар!
Барчангизни ҳар йили ўзгача руҳ ва шукухда нишонланиб келинаётган, халқимизнинг орзу-мақсадларини ўзида мужассам этган, энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – мамлакатимиз мастақиллигининг “31” йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Ўтган 31 йил ичида мамлакатимиз чинакам ўз сўзи, ўз ўрни ва мустаҳкам нуфузига эга бўлди. Айниқса, халқимиз ҳаётида мисли кўрилмаган ўзгаришлар юз берди. Хусусан, сўнгги 5 йилликда барча соҳалардаги юксак марраларни кўзлаб амалга оширилган ислоҳатларни бугун ҳаммамиз кўриб, ҳис этиб турибмиз. Бунинг барчасига биз муҳтарам Юртбошимизнинг эзгу ниятлари, ғайрат ва шижоатга йўғрилган саъй-ҳаракатлари билан, сиз азиз халқимизнинг бирдам ва фидойи меҳнатларингиз эвазига эришиб келмоқдамиз. Зеро, аҳил-иноқ, хотиржам ҳамда эртасидан кўнгли тўқ халқнинг келажаги албатта буюк бўлгай.
Биз мамлакатимиз кундан кун куч-қудратга эга бўлиб бораётганини, юксалиб, ҳар соҳада дунё майдонига дадил қадамлар билан кириб бораётганини, бир сўз билан айтганда тарихий бир даврнинг жонли гувоҳи бўлиб турибмиз.
Мамлакатимиз бўйлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар олис чекка ҳудудларгача етиб бормоқда. Биргина Шаҳрисабз туманида ҳам кенг миқёсли ижтимоий-иқтисодий, улкан бунёдкорлик ва маънавий-маърифий юксалиш даври давом этмоқда.
Ёш авлоднинг ҳар томонлама зукко, билимли ва интелектуал салоҳиятга эга бўлиши учун замонавий давлат ва хусусий мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йилдан йилга сифат, сон ва салмоқ жиҳатдан ошиб бормоқда. Янги мактаблар қурилиб, таъмирталаб ҳолатдагилари тез суръатларда капитал таъмирдан чиқарилиб, замон талабларига мослаштирилмоқда.
Спорт соҳасида ҳам туманимиз ёшлари халқаро майдонларда муносиб иштирок этиб, жаҳон чемпиони деган шарафли ва фахрли номга эга бўлишмоқда.
Туман тиббиёт бирлашмаси капитал таъмирдан чиқарилиб, қўшимча 217 ўринли бино қурилди.
Марказий йўллар, ички кўчалар таъмирланди. Янги маҳалла бинолари қурилмоқда.
Ҳурматли тумандошлар!
Туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам кўрсаткичлар бўйича вилоятда биринчилар қаторида турибди. Шу фурсатдан фойдаланиб, пахта, ғалла, пилла каби маҳсулотларни етиштиришда жонбозлик кўрсатаётган барча миришкор деҳқонлар, фермерларга ўз миннатдорлигимни билдириман.
Туманимизда сўнгги икки йилда 3 та соноат зонаси қад ростлади. У ерда халқ хўжалиги учун муҳим бўлган турли маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда. Кичик ва ўрта бизнес сезиларли ривожланмоқда. Бунинг натижасида ишсизлар сони ҳам йилдан йилга камайиб келяпти.
Туманимиз ўзининг баҳаво табиати, гўзал ва хушманзара тоғ ва тоғолди ҳудудлари билан ҳам машҳур. Айни пайтда у ерлардан маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг қадами узилмайди. Экотуризмни ривожлантириш мақсадида ҳам бир нечта йирик лойиҳалар ишга туширилди. Республикада биринчилардан бўлиб, экстремал рафтинг хизмати йўлга қўйилди. Меҳмонхоналар сони кўпайди. Уй меҳмонхонлари ва шинам дам олиш масканлари сони кескин ошди.
Бунинг барчаси муҳтарам Юртбошимизнинг узоқни кўзлаган одилона сиёсатлари натижасидир.
Азиз ва қадрли тумандошлар!
Мен ана шундай қутлуғ ва муқаддас айём – халқимиз қалбидан чуқур жой олган, мамлакатимиз мустақиллининг “31” йиллиги билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман.
Барчангизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, келгуси ҳаётингизда омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин, азиз тумандошлар!
Самад ҲАСАНОВ,
Шаҳрисабз туман ҳокими