Шаҳрисабзда мақом устасига Президент совғаси — янги хонадон калити топширилди
Шаҳрисабзда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, «Эл-юрт ҳурмати» ҳамда «Фидокорона хизматлари учун» орденлари соҳиби, миллий мақом устаси Элмурод Боймуродовга 70 ёшлик юбилейи муносабати билан Президент совғаси — янги хонадон калити топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда маданият ва санъат соҳаси вакиллари, ижодкорнинг шогирдлари, дўстлари, соҳага алоқадор ташкилотлар вакиллари, ОАВ ходимлари иштирок этди. Элмурод Боймуродов 1949 йилда Шаҳрисабз туманининг Мираки қишлоғида туғилган. Ўрта мактабни битиргач, Тошкент давлат театр ва рассомли... »