Yangiliklar

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ПОЯФЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ БУНЁД ЭТИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАН КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДА ПОЯФЗАЛ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КОРХОНАСИ БУНЁД ЭТИЛАДИ

Давлатимиз раҳбари томонидан кичик саноат зоналарини ташкил этиш ва ривожлантириш буйича бир қанча имтиезлар берилмоқда. Шунга кура Шаҳрисабз туманида ҳам янги кичик саноат зоналари ташкил этилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг 17 декабрь куни Шаҳрисабз туман ҳокими Самад Хасанов ва туман ҳокимининг ўринбосари Муҳаммад Абдулҳаировлар “Акбар Муҳаммадали барокат” МЧЖ раҳбари Анвар Мухторов билан туман ҳокимлиги биносида тадбиркорлик соҳаларини ривожлантириш мақсадида музокара ишлари олиб боришган эди.   Шуни таъкидлаш керакки, ушбу инвестицион лойиҳа 4 миллиард 200 миллион сўм маҳаллий инвестор маблағлари эвазига бунёд этилиб, корхона фаолияти йўлга қўйилгач, 30 нафар янги иш ўринлари яра... »

Шаҳрисабз туман молия бўлимининг туман маҳаллий бюджетининг 2020 йилнинг 9 ойлигида бюджет даромадлари базасини ошириш, даромадлар ва харажатлар ижроси ҳамда қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағлар юзасидан ҲИСОБОТИ

Туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 9 ойлигида даромадлар режа кўрсаткичи 44665,4 млн. сўм белгиланган ҳолда, маҳаллий бюджетга 51327,4 млн. сўм маблағ туширилди ёки режа кўрсаткич 6662,0 млн. сўм (114,9 фоиз)га ортиғи билан бажарилишига эришилган. Жумладан, даромадларнинг асосий қисми жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 24518,3 млн. сўм (107,4 фоиз)га, айланмадан солиқ 2626,3 млн. сўм (149,9 фоиз)га, якуний истеъмолчиларга бензин, дизель ёқилғиси ва газ реализациясидан олинадиган солиқ 10064,4 млн. сўм (124,8 фоиз)га  бажарилиши таъминланган. Шаҳрисабз туман ҳудудидаги МФЙларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар ба... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Nasafnews.uz расмий сайтининг 2020 йил 22 декабрь куни “Шаҳрисабз туманида фермерларнинг боғи бузилди (видео)” номли мақоласига РАДДИЯ Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги Nasafnews.uz расмий сайтида чоп этилган “Шаҳрисабз туманида фермерларнинг боғи бузилди (видео)” номли мақолада кўтарилган масалалар юзасидан тумандаги мутасадди бўлим раҳбарлари иштирокида чуқур ўрганилиб, таҳлил қилиниб, қуйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019... »

ЛОЙИҲА ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПАДИ

ЛОЙИҲА ИЖТИМОИЙ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПАДИ

Тоғли шароитда яшаш қанчалик завқли бўлмасин, унинг ўзига хос қийинчиликлари ҳам мавжуд. Масалан, охирги йилларда тоғли ҳудуддаги “Ҳисорак”, “Сайёд”, “Сарчашма”, “Ғелон”, “Кўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи аҳоли сонининг ўсиб бораётганлиги ўта муҳим ижтимоий муаммоларни юзага келтираяпти. Булар, аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилашдир. Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Самад Хасанов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Уткир Бутаев бошчилигида вилоят ҳокимлиги вакиллари, вилоят ташкилотлари ҳамда тумандаги секторлар раҳбарлари “Ҳисорак” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлишиб, айнан юқоридаги муаммоларни жойида ўрганишиб, уларга ... »

ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш Агентлиги Қашқадарё вилояти филиали ҳамда вилоят ҳокимлиги билан ҳамкорликда Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари лавозимига очиқ мустақил танлов эълон қилинади. Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” http://vacancy.argos.uz/ орқали рўйхатдан ўтишлари, Шаҳрисабз тумани ҳокимлигида мавжуд бўш лавозимни танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур. Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдири... »