ТУМАН ҲОКИМИНИНГ ҚАБУЛИДА
Фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш, уларнинг мушкулини осон қилиш давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан бири ҳисобланади. Бугун Шаҳрисабз туманида ташкил этилган қабулда туман ҳокими Самад Хасанов фуқароларнинг мурожаатларини тингларкан, ушбу муаммолар юзага келишида тумандаги ваколатли масъул ташкилот идоралари иш фаолияти қонуқарсиз эканлиги, ҳар бир мурожаат билан ишлашда аҳолини рози қилишдек энг олий мақсадни қўйиш давр талаби эканлигини сўз ўрнида таъкидлаб ўтди. Пандемия шароитида ташкил этилган ушбу қабулда жами 36 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, уларнинг 15 нафарини бандлигини таъминлаш мақсадида жамоатчилик ишларига жалб этиш, 12 нафар фуқар... »