ШАҲРИСАБЗЛИКЛАР САХОВАТ КЎМАГИДАН МАМНУН БЎЛИШАЯПТИ
Шуни ҳаммамиз чуқур англаб турибмизки, бутун дунё халқлари қаторида ўзбекистонликлар ҳам коронавирус пандемиясидан жиддий азият чекишмоқда. Мамлакатимизда карантин жорий эътилиши муносабати билан ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларида айрим чекловлар белгиланди. Бу эса фуқароларимизни, айниқса, кам таъминланган оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига салбий таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Мана шундай муҳим бир масалани эътибордан четда қолдирмаган Президентимиз пандемия даврида мамлакатимизда кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва озиқ-овқат шаклида ёрдам кўрсатиш масалаларига устуворлик бермоқдалар. Ҳозирда барча туманларда бу хайрли ишлар “Саховат ва кўмак... »