БОҚИЖОН ЭРГАШЕВ ҲАЁТИЙ ТАЖРИБАЛАРИ БИЛАН ЎРТОҚЛАШДИ
“Халқимизда қари билганни пари билмас” деган ажойиб нақл бор. Чунки инсоннинг умри давомида орттирган тажрибалари доимо ўз ҳаётида ас қотади. Куни кеча Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Эл-юрт ҳурмати” ордени соҳиби, узоқ йиллар Шаҳрисабз туманида масъул лавозимларда ишлаган 90 ёшни қаршилаган инсон, меҳнат фаҳрийси Боқижон Эргашев Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов билан учрашди. — Ҳаётим давомида мана шундай оғир вазиятларнинг бир нечасига гувоҳи бўлганман, — дейди Боқижон Эргашев. 1992 йилда вилоятимизнинг бир қанча туманларида ичбуруғ касаллиги авж олиб, бу балога халқимиз биртан-у бир жон бўлиб, қарши курашдилар. Айниқса, мана шундай оғир вазиятларда шифокор... »