Yangiliklar

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

2020 йил 4 март куни Телеграм ижтимоий тармоғининг “Qo’shni mahalla” каналида “Шаҳрисабздаги қайта-қайта портлайдиган трансформатор ва абгор йўллар” номли видеолавҳа юзасидан МУНОСАБАТ Ушбу видеолавҳада Шаҳрисабз тумани “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли “Нушкент” қишлоғида электр энергияси билан боғлиқ муаммо мавжудлиги, бундан ташқари қишлоқнинг ички йўллари ҳам таъмирга муҳтожлиги кўрсатиб ўтилган. Шаҳрисабз туман электр тармоқлари корҳонаси ва туман ободонлаштириш бошқармасининг расмий маълумотларига таяниб, биз қуйидагиларни маълум қиламиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 23 ноябрдаги ПҚ-2661, 2018 йил 18 январдаги ПҚ-3480-сонли қарорларига асосан туман электр... »

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

ОБОДЛИК КЎНГИЛДАН БОШЛАНАДИ

Баҳорнинг илк куни. Туманимизнинг барча маҳалла фуқаролар йиғинида хайрли ишлар билан бошланди. Фуқаролар якшанба куни ўз маҳаллаларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Шу куни маҳалла гузарлари, ариқ ва зовурлар, яъни суғориш тизими чиқиндилардан тозаланди. Шунингдек, маҳалла гузарлари йўл атрофларига мевали, манзарали кўчатлар ўтқазилди. — Ҳашарда 10 минг нафардан зиёд фуқаролар иштирок этишди ва 100 дан ортиқ транспорт воситалари жалб қилинди, — дейди туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Бекзод Назаров. – Аҳолининг кучи билан 25 километрлик ариқ ва зовурлар тозаланди, 185 то... »

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ЕЧИМ ИЗЛАНМОҚДА

Анъанага кўра, ҳар ҳафтанинг жума куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида сектор раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Насрулло Акбаров иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси биносида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда жами 72 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг 60 та мурожаатлари ўрганилди. Олинган маълумотларга кўра, жами 60 та мурожаатларнинг 2 таси шу жойнинг ўзида ҳал этилган, 8 таси бўйича ўрганиб чиқиб, ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқлар берилган, 50 та мурожаатлар бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунчалар берилган. Таҳлиллар шуни кўрсатадики, юриди... »

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ МАЪЛУМ ҚИЛАДИ

Daryo.uz расмий сайтида 2020 йилнинг 20 февраль куни берилган “Шаҳрисабз тумани ҳокимлигидаги юрист ва фуқаро муштлашуви: Бу иш аллақачон судда кўрилган, бироқ фуқаро судга суд ўтиб бўлгач чақирилган, у ҳатто қарордан бехабар” сарлавҳали мақоласига МУНОСАБАТ Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати 2020 йилнинг 15 февраль куни “Телеграм ижтимоий тармоғининг “QASHQADARYO AHLI”, “Telegram_Yulduzlari”, “NASAFNEWS” ижтимоий каналларида “Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги юристи фермерлик ерини бошқа одамга ўтиб кетгани учун ҳокимиятга адолат сўраб келган фуқарони уриб ҳайдади” сарлавҳали видеолавҳа юзасидан ўзининг раддиясини берган бўлсада, ҳамон бу масала мунозаралар минбаридан туш... »

НАТИЖАЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ, УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

НАТИЖАЛАР САРҲИСОБ ҚИЛИНДИ, УСТУВОР ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

Жорий йилнинг 26 февраль куни Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг кичик мажлислар залида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Шаҳрисабз туман ва Шаҳрисабз шаҳар кенгашларининг I пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан сайланган маҳаллий Кенгашлар депутатлари, партия фаоллари, бир қатор жамоат ташкилотлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Дастлаб пленумда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар ва бу борада партия фаоллари олдига қўйилаётган талаблар, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Шаҳрисабз  туман, Шаҳрисабз шахар  кенгашларининг 2020 йилдаги фаолиятининг асосий йў... »