Yangiliklar

МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ

МУРОЖААТЛАР АТРОФЛИЧА ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 14 февраль куни Ўзбекистон Респубилкаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонасида туман ҳокими Исроил Амановнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабули бўлиб ўтди. Унда тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабулга ечим излаб келган фуқароларнинг ҳар бир мурожаатлари тегишли мутасадди ходимлар билан биргаликда изчил ўрганилди. Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтишимиз жоизки, ушбу сайёр қабулда 16 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, 11 нафарига тегишлилиги бўйича тушунтириш берилди, 3 нафар фуқарон... »

ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

ЖИНОЯТ ЖАҲОЛАТГА ЕТАКЛАЙДИ

Президентимизнинг Парламентга қилган Мурожаатномасида ёшлар айниқса вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, қонунбузарлик ҳолатларини олдини олиш, одам савдосига қарши курашиш борасида муҳим вазифалар ўртага ташланди. Чунки, жиноятчилик инсонни доимо жаҳолатга етаклайди, маънавиятига кескин зарба беради. Яқинда Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ҳамда вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси ташаббуси остида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман ички ишлар бўлими иштирокида тумандаги 41-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Жиноятчилик жаҳолатга етаклайди” мавзусида ўқувчи ёшлар ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Унда дастлаб, Республик... »

БОБУРНИ ЁД ЭТИБ…

БОБУРНИ ЁД ЭТИБ…

Бугун Шаҳрисабз туманидаги 16-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Заҳриддин Муҳаммад Бобурнинг 537 йиллиги муносабати билан “Назим ва Наво” номли бадиийлаштирилган тадбир бўлиб ўтди. Унда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса раҳбар ва ходимлари, ота-оналар ва ёшлар иштирок этишди. Бобурнинг энг буюк асари “Бобурнома”сида Мовароуннаҳр, Хуросон, Ҳиндистон, Эрон халқларининг XV аср охири — XVI асрнинг биринчи ярмидаги тарихи акс этган. Бобур асосий ҳаётини Ҳиндистонда яшаб ўтган бўлсада, уни юрт соғинчи асло тарк этмаган. Толеъ йўқки жонимға балолиғ бўлди, Ҳар ишниким, айладим хатолиғ бўлди, Ўз ерин қўйиб Ҳинд сори юзландим, Ёраб, нетайин, не юз қоролиғ бўлди. Тадбир давомида 16-сон... »

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

Жорий йилнинг 12 февраль куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида VI чақириқ халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг иккинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Шаҳрисабз туманининг сектор раҳбарлари, Шаҳрисабз туманидан сайланган Қашқадарё вилоят Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, хуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари, жамоат ташкилотлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияни Шаҳрисабз тумани ҳокими, халқ депутатлари Шаҳрисабз тумани Кенгаши раиси Исроил Аманов очди ва бошқариб борди. Сессия кун тартибида “Тумандаги секторлар ва ташкилотлар раҳбарларининг аҳоли муаммолари ҳамда мурожаатлар билан ишлаш ҳолат... »

НАВОИЙ ИЖОДИНИНГ БЕБАҲО ХАЗИНАСИДАН БАҲРА ОЛИНДИ

НАВОИЙ ИЖОДИНИНГ БЕБАҲО ХАЗИНАСИДАН БАҲРА ОЛИНДИ

Буюк бобокалонимиз, шеърият мулкининг султони Алишер Навоийнинг 579 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланди. Биргина Шаҳрисабз мисолида олиб қарайдиган бўлсак, тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, маҳалла фуқаролар йиғинларида “Навоийни ёд этиб”, “Буюк шоирга эҳтиром”, “Алишер Навоий ғазал мулкининг султони”, “Навоий ижоди болажонлар талқинида” каби мавзуларда эрталиклар, бадиийлаштирилган тадбирлар, ижодкорлар билан учрашувлар ташкил этилди. — Алишер Навоийнинг ижодини жуда катта уммонга қиёслаш мумкин, — дейди фахрий педагог, шоир Бозор Болтаев. – Бу уммонга қанчалик шўнғимайлик, ундан маънавиятимиз, миллий қа... »