Yangiliklar

ЗОЙИР МИРЗАЕВ ВИЛОЯТНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ. БУНДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА ЭДИ…

ЗОЙИР МИРЗАЕВ ВИЛОЯТНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДИГА ТАШРИФ БУЮРДИ. БУНДАН КЎЗЛАНГАН МАҚСАД НИМА ЭДИ…

  Муҳтарам Юртбошимиз доимо барча раҳбарлар олдига битта талабни қўймоқдалар. Бу ҳам бўлса, ҳар бир раҳбар халқ орасига кириб бориши, уларнинг дарди билан яшаши кераклигидир. Бундай иш принсипи вилоят ҳокими Зойир Тоировичнинг кундалик фаолиятига айланиб бораётганлигига воҳамиз аҳли гувоҳ бўлишмоқда. Куни кеча, вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, вилоятдаги секторлар ҳамда вилоят ташкилотлари раҳбарлари, мутасадди ходимлари билан Шаҳрисабз туманининг Ҳисор тоғ тизмасида жойлашган Сарчашма қишлоғига ташриф буюрди. Айни пайтда, Сарчашма қишлоғида 939 та хўжалик, 1064 та оила мавжуд бўлиб, 4700 нафардан зиёд аҳоли истиқомад қилади. Шу аҳолининг 553 нафарини ёшлар ташкил этади. Қишлоқ аҳолиси асос... »

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШУВЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига ўз Мурожаатини йўллади. Уни нафақат юртимиз аҳли, қолаверса, бутун дунё мамлакатлари жаҳоннинг рус ва инглиз тилларида ҳам тўғридан-тўғри томоша қилишга муяссар бўлишди. Бунда Юртбошимиз мамлакатимиз тараққиётини юксалтиришга, аҳоли турмуш тарзини янада яхшилашга, қолаверса, ишсизларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Бундан ташқари, таълим соҳасини ислоҳ қилиш орқали олий ўқув юртларида мактаб битирувчи ёшлари қамровини 50-60 фоизга етказиш, давлат грандлари асосида қабул квоталарини 2 бараварга ошириш каби муҳим масалалар айтиб ўтилди. Жорий йилнинг 1 февраль куни Шаҳрисаб... »

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

Яқинда Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида туман ҳокими ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, фуқаролар йиғинлари раислари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, барча корхона, муассаса, ташкилот раҳбарлари иштирокида вилоят ҳокимининг 2020 йил 6 январдаги Б-01-09/14-сонли йиғилиш баённомаси ижросини таъминлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда “Қонун устуворлигига амал қилиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди. Уни Шаҳрисабз туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Зайниддин Ҳалилов очаркан, Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунида белгилаб берилган масалалар хусусида атрофлича тўхталиб ўтди. &... »

ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТДИ

ВИЛОЯТ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БОШҚАРМАСИ ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТДИ

Жорий йилнинг 29 январь куни Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Дониёр Турсунов бошчилигида вилоят тиббиёт марказлари раҳбарлари туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли марказий поликлиника биносида тумандаги аҳоли вакилларининг соғлиқни сақлаш соҳасига доир мурожаатларини ўрганишди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди. Ушбу сайёр қабулда вилоятдан ташриф буюрган 18 нафар малакали мутахассислар томонидан жами 1 минг 118 нафар фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бу борада уларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди. Шунингдек, туманда истиқомат қилаётган 18 нафар ногиронлиги мавмуд ва бемор оила вакилларининг хонадонларида тибб... »

Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!

Биргаликда одам савдосига қарши курашамиз!

Жорий йил 28 январь куни Шаҳрисабз туманида Республика “Istiqbolli avlod” ижтимоий ахборот маркази Қашқадарё вилояти бўлими томонидан вилоят ИИБ одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими билан ҳамкорликда ички ишлар органлари профилактика инспекторлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари масъул ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди.  “Одам савдосига қарши курашиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатишда хамкорлик самарадорлигини ошириш” мавзусига бағишланган бу тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Биргаликда одам... »