Yangiliklar

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ҲОКИМ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Жорий йилнинг 16 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий соҳани ривожлантириш ва маънавий – маърифий ишлари бўйича ўринбосари Бекзод Назаров, туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Шахноза Джалилова ҳамда тумандаги бир қатор корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари иштирокида тумандаги “Хўжахуросон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 20-сонли умумий ўрта таълим мактабида анъанавий равишда “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди. Даставвал учрашувда туман ҳокими Исроил Аманов республикамиз миқёсида амалга оширилаётган ижтимоий ислоҳотлар, йилдан йилга ёшларимиз учун яратилаётган имкониятлар хусусида атрофлича ... »

ИСРОИЛ АМАНОВ ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ҲОКИМИ ЭТИБ ТАСДИҚЛАНДИ

ИСРОИЛ АМАНОВ ШАҲРИСАБЗ ТУМАН ҲОКИМИ ЭТИБ ТАСДИҚЛАНДИ

2020 йилнинг 15 январь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида олтинчи чақириқ халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. Уни халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг раиси Нумон Узоқов очиб, сессияига раислик қилишга 6-Кеш сайлов округидан туман кенгаши депутати этиб сайланган Арслон Узоқовнинг номзодини тавсия этди. Ушбу таклиф депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди. Шундан сўнг, депутатлар олтинчи чақириқ халқ депутатлари туман Кенгашининг кун тартиби ва регламентини тасдиқлашди. Дастлаб депутатлар “2019 йилнинг 22 декабрда халқ депутатлари туман Кенгашига бўлиб ўтган сайлов якунлари тўғр... »

ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИГА ГУВОҲНОМА ВА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИГА ГУВОҲНОМА ВА КЎКРАК НИШОНЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Жорий йилнинг 15 январь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг кичик мажлислар залида халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда олтинчи чақириқ халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайланган депутатлар сиёсий партияларнинг туман кенгаши раислари жамоат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишни халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси раиси Нумон Узоқов очаркан, 2019 йилнинг 22 декабрида халқ депутатлари Шаҳрисабз туман Кенгаши депутатлигига бўлиб ўтган сайлов натижалари ҳақида қисқача ахборот берди. Шундан сўнг, Нумон Узоқ... »

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

ВАТАН ПОСБОНЛАРИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

14 январь куни бутун мамлакатимизда бўлгани каби Шаҳрисабз туманида ҳам барча меҳнат жамоалари, таълим муассасалари, маҳалла фуқаролар йиғинларида Чегара қўшинларига қарашли 9230-сонли ҳарбий қисм вакиллари, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фронт орти фахрийлари, ёшлар иштирокида байрам тадбирлари юқори савияда ташкил этилди. Айниқса, Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Шаҳрисабздаги “Кўзмунчоқ” саройида сарҳадларимиз дахлсизлиги ва Ватанимиз тинчлигини таъминлаш борасида ўзининг муқаддас бурчини сидқидилдан адо этаётган ҳарбийларимизга алоҳида эҳтиром кўсатилиб, уларга тўкин байрам дастурхонлари ёзилди. Дастлаб, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов туман мудофаа бўлими ходимлари ва... »

100 ЁШНИ ҚАРШИЛАГАН УРУШ ҚАҲРАМОНИ

100 ЁШНИ ҚАРШИЛАГАН УРУШ ҚАҲРАМОНИ

Куни кеча Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, Республика “Нуронийлар” жамияти туман бўлими раиси Нумон Узоқов, туман адлия бўлими бошлиғи Шуҳрат Узоқов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз туман Кенгаши раиси Абдушукур Янгиев ҳамда тумандаги бир қатор фаол ёшлар билан биргаликда мамлакатимиз Қуролли Кучларининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси ҳозирда 100 ёшни қаршилаган Сайдулло бобо Жабборовнинг ҳолидан хабар олишди. – Авваломбор, барчангиздан ғоят миннатдорман, — дейди Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Сайдулло бобо Жабборов. – Юртимизда қандай байрамлар ўтказилмасин, уларнинг барчасида тинчликнинг неъматини кўраман. Уруш... »