Yangiliklar

Барчамиз ҳамдардмиз!

Куни кеча Тошкент шаҳар метрополитени қурилиши жараёнида бахтсиз ҳодиса туфайли Шаҳрисабз тумани Бешкапа қишлоғида туғилган, бир-биридан ёш йигитларимиз 1989 йилда туғилган Ойбек Абдуллаев, 1989 йилда туғилган Жонибек Равшанов, 1999 йилда туғилган Давронбек Абдуллаевлар бугун орамизда йўқ. Албатта, бу йигитларимиз ҳалол меҳнат қилишиб, яқинларини, оиласини баркамол келажагини яратиш мақсадида ишлашаётган эди… Аммо, биргина бахтсиз ҳодиса сабабли, бу йигитлар энди орамизда йўқ. Вазият нечоғли оғир бўлмасин, бугун вилоят ҳокими Зоир Мирзаев ўзи бошчилигида барча вилоят раҳбарлари Шаҳрисабз туманида марҳум йигитларимизнинг хонадонларида бўлишди. Оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдирилиб... »

Шаҳрисабзда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Шаҳрисабзда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган. Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 декабрь куни Шаҳрисабздаги “Кўҳинур” саройида қишлоқ хўжалигига хизмат қилаётган, қолаверса, хирмонимиз баракасига ўз ҳиссасини қўшаётган фермер ва деҳқонлар, сувчи ва агрономлар, фидойи, меҳнаткаш механизатор ва бошқалар ташриф буюришиб, улар учун муносиб байрам дастурхони ёзилди. — Бугунда диёримизда эришилаётган ҳар бир ютуқларимиз таг замирида мамлакатимизнинг тинчлиги ва тотувлиги мужассамдир, — дейди Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов. – Албатта, муҳтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳ... »

“M5” телеканалининг 2019 йил 3 декабрь куни кеч соат 21:30ларда “Марказий студия” ахборот дастурида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг “Гулустон” ҳудудида фаолият олиб бораётган “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалигининг фаолияти хусусидаги танқидий кўрсатув борасида РАДДИЯ

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги “M5” телеканалининг “Марказий студия” ахборот дастури томонидан 2019 йил 3 декабрда намойиш этилган Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги “Маматқулов Зафар Абдураимович” фермер хўжалиги фаолиятига доир танқидий кўрсатув тумандаги мутасадди бўлим раҳбарлари иштирокида чуқур ўрганилиб, таҳлил қилиниб, қўйидагиларни маълум қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 14-сонли “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан Шаҳрисаб... »

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Ҳар йили републикамиз аҳли тинч ва бардавом ҳаётимизнинг муҳим омили ҳамда юртимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, 8 декабрь кунини ўзгача руҳда нишонлаб келади. Ҳар қандай давлатнинг давлатчилик сифатида дунёда тутган ўрни борасида унинг конституцияси билан белгиланади. Негаки, конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош қонундир. Бош қомусимизда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялар... »

КУЗ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАРНИ ПУХТА БАЖАРАЙЛИК

КУЗ-ҚИШКИ ТАДБИРЛАРНИ ПУХТА БАЖАРАЙЛИК

Деҳқончилик соҳасида амалга ошириладиган ишлар мавсум танламайди. Айниқса, бу борада куз-қиш ойларида агротехник тадбирларни пухта ҳамда сифатли қилиб, амалга оширсак, бу келгуси йилнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳосилдорлик даражасини белгилаб беради. Мана шу талабдан келиб чиққан ҳолда Шаҳрисабз туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида агротехник тадбирларни бажаришга пухта киришилмоқда. Жорий йилнинг 29 ноябрь куни туман “Машина трактор парки” ДАЖда туман ҳокимининг мутасадди бўлим бошлиқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ходимлари, фермер хўжаликлари раислари ҳамда механизаторлар иштирокида қишлоқ хўжалигида куз-қиш мавсумидаги агротехник тадбирларни бажариш масалалари бўйича ... »