Yangiliklar

2019 йил 21 сентябрь куни Telegram ижтиомий тармоғининг @SizdanTelegram канали орқали йўлланган «Қашқадарё – “Ҳокимнинг боғча қурилишига 20 сотих ер ажратиш тўғрисидаги қарори нега ижросиз қолди?”» сарлавҳали мақолага Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг МУНОСАБАТИ

Мақолада Шаҳрисабз тумани Чоршанбе маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1940 йилда қурилган 8-мактабгача таълим муассасаси(ҳозирда “ташкилоти” деб юритилади) орадан шунча йил ўтса-да, бирор марта таъмирланмаганлиги, ҳатто жиҳозланмаганлиги, боғчага келадиган йўл қишда лой, ёзда чанг эканлиги кўрсатилган. Шу билан бирга туман ҳокимининг 2019 йил 20 майдаги Ҳ-1995/05-сонли қарори эълон қилинганлиги, унга кўра маҳалла ҳудудидан янги замонавий МТМ(ҳозирда “МТТ” деб юритилади) биноси қуриш учун 20 сотих ер ажратилганлиги кўрсатилган. Лекин, ушбу ер майдонида янги замонавий МТТ биноси қурилмаётганлиги таъкидланган. Бундан ташқари, туман ҳокими ҳузурига келган фуқароларни қўпол сўзлар билан ҳайдаётган... »

ҲОКИМГА ТАШАККУРНОМА

ҲОКИМГА ТАШАККУРНОМА

Шу йилнинг 19-20 октябрь кунлари Украина пойтахти Киев шаҳрида спортнинг “Комбат-Жиу-житсу” тури бўйича ўтказилган IX жаҳон чемпионатида Шаҳрисабз туманида яшовчи фаол ёшларимиздан бўлмиш Жўрабек Қобилов иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди. Шу муносабат билан спортчимиз Жўрабек Қобилов ўзининг ютуқларини бўлишган ҳолда Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов билан суҳбатлашди. — Киевда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Комбат-Жиу-житсу Ассоциацияси президенти Алишер Бабажанов бошчилигида биз 4 та вазн тоифасидаги 6 нафар спортчи бўлиб иштирок этдик, — дейди Жўрабек Қобилов. – Ушбу жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасида 3-ўринни қўлга киритдим. Киев шаҳрида бўлиб ўт... »

ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ БОШЧИЛИГИДА САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида туман прокурори Хамза Бабаджанов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Олим Тожиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шаҳрисабз туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Насрулло Акбаровлар иштирокида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди. Сайёр қабулда Шаҳрисабз туманида яшовчи жами 15 нафар фуқароларнинг бир қанча турдаги мурожаатлари тингланди. Шу ўринда 4 нафар фуқароларнинг мурожаатларини ҳал этиш мақсадида мурожаат юзасидан тегишли манзил бўйича масъул шахслар иштирокида бориб ўрганилиши белгиланди, 5 нафар фуқароларнинг мурожаатларига қонунчилигизда кўрсатиб ўтилган талаблар юзасидан тушунтириш... »

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

“БУВИЖОНИМ КИЙГАН ЛИБОСЛАР” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Либос — кишининг ташқи кўриниши, маънавий дунёси, тафаккури ҳамда ички хислатларини ўзида намоён эта олиш хусусиятига эгадир. Ҳар бир киши ўзи кийган либоси орқали бошқалар тасаввурида ким ва қандай одам эканлигини кўрсатиб беради. Бугунги кунда юртимизда кийиниш маданиятига бўлган эътибор талаб даражаси сифатида кўрилмоқда. Айни кунларда “Оммавий маданият” таъсири остида Европа мамлакатларида ҳозирда урфга кирган “йиртиқ-ямоқ” кийимларни биз кўча-кўйларда ёшларимизда ҳам кўриб бормоқдамиз. Очиғи охирги пайтларда буларни кўравериб, ажабланмай ҳам қўйдик. Жорий йилнинг 1 ноябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳотин-қизлар қўмитаси ташаббуси остида тумандаги 4-сонли ҳамда 23-сонли умумий ўрта таъл... »

“БОШ ВАЗИР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

“БОШ ВАЗИР КУБОГИ” МУСОБАҚАСИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Шаҳрисабз тумани “Чоршанбе” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги спорт мажмуасида “Бош вазир кубоги” мусобақаси доирасида спортнинг футбол тури бўйича туман босқичи ўтказилди. Унда тумандаги барча корхона, ташкилот, муассаса ходимларидан ташкил топган 15 та жамоа ўзаро беллашишди. Мусобақа якуни бўйича туман босқида 3-ўринни туман халқ таълими бўлими жамоаси, 2-ўринни тумандаги футбол мактаб жамоаси ва мутлақ ғолибликни туман мудофа ишлари бўлими жамоаси қўлга киритишди. Мусобақа якунида ҳакамлар ғолибларга туман ҳокимлигининг махсус дипломи ҳамда эсдалик совғаларини тантанали равишда топширишди. Сарварбек Примов Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот ҳизмати раҳбари »