Yangiliklar

Янги «Кеш хилқатлари» китоби чоп этилди

Янги «Кеш хилқатлари» китоби чоп этилди

Республика Маънавият ва Маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташаббуси билан Тошкент «Lesson Press» нашриёти томонидан тумандаги «Маънавият қанотлари» тугарагининг истеъдодли ёшлари ҳамда ижодкор аёлларимизнинг ижодий намуналаридан ташкил топган янги «Кеш хилқатлари» деб номланган китоби чоп этилди. Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати. »

Тоғликларнинг мурожаатларига ечим изланди

Тоғликларнинг мурожаатларига ечим изланди

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани «Ҳисорак» қишлоғида Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармасининг сайёр қабули бўлиб утди. Унда вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Равшанжон Насимов ҳамда тумандаги сектор раҳбарлари иштирок этишди. Сайёр қабулда тумандаги тоғли ҳудудларда яшовчи 26 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Сайёр қабулда вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан касалманд ва эҳтиёжманд 2 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, кам таъминланган оилаларга эса озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат совғалар топширилди.   Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати »

Шаҳрисабз туманидан Жўрабек Қобилов жаҳон чемпиони совриндори бўлди

Шаҳрисабз туманидан Жўрабек Қобилов жаҳон чемпиони совриндори бўлди

Куни кеча Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов Жанубий Кореяда ўтказилган спортнинг «Жанговар самбо» тури бўйича жаҳон чемпионатида фаҳрли 3-ўринни эгаллаган Шаҳрисабз туманида истиқомат қилувчи иқтидорли ёшларимиздан бўлмиш Жўрабек Қобилов билан суҳбатлашди. — Мамлакатимиз шуҳратини янада юксакларга кутаришда спортнинг ўрни жуда катта, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов. — Шу ўринда юртимизда спортни ривожлантиришда юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор қаратиб келинаётганлиги ёрқин далилидир. Суҳбат сўнггида туман ҳокими Исроил Аманов чемпионимиз Жўрабек Қобиловнинг келгуси ишларида муваффаққиятлар тилаб, Ўзбекистон Самбо ассоциацияси томонидан берилган «Та... »

Узоқ ҳудуддан пахта терадиган отрядлар шакллантирилди

Узоқ ҳудуддан пахта терадиган отрядлар шакллантирилди

Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов узоқдаги пахта дала майдонлари кенг бўлган ҳудудлардан пахта териш мақсадида шакллантирилган 69 нафар отряд гуруҳи раҳбарлари билан суҳбатлашди. Йиғилишда туман ҳокими узоқ ҳудуддан пахта терадиганлар учун 3 маҳал бепул овқат, ётиб дам олишлари учун мос шароит, бунда кечалари турли концертлар уюштирилиши, барча ўзи севиб, томоша қиладиган телеканалларни доимий равишда томоша қилиш имкониятлари ҳам мавжудлигини айтиб ўтди. Бундан ташқари биринчи терим учун килограммига 800 сўмдан, иккинчи теримдан эса килограммига 1200 сўмдан терим пулларини олишлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Йиғилиш давомида отряд раҳбарлари бу йилги пахта ... »

Отряд раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Отряд раҳбарлари билан учрашув ўтказилди

Шуни таъкидлаш жоизки, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумида теримчи отрядлар учун бир қатор қулайликлар яратилиши режалаштирилган. Жумладан, ҳар бир отряд раҳбари 2 миллион сўмлик иш ҳақи, қўшимча тариқасида 1 миллион 300 минг сўмлик атрофида телевизор билан тақдирланадилар. Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов туман ҳокимлигининг мажлислар залида туманда пахта йиғим-теримида шакллантирилган 104 нафар ортяд раҳбарлари билан бирма-бир суҳбатлашди. — Сизларга талаб сифатида шуни айтаманки, ҳар бир отряд эгалари ўз отрядига бириктирилган теримчилар сонини ҳолисона шакллантириши керак, — дейди Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов. – Шунчаки “Рўйхат... »