Yangiliklar

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланиш учун номзодини илгари сурмоқда

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига сайланиш учун номзодини илгари сурмоқда

Ўзбекистон БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига 2021—2023 йиллар даврида сайланиш учун номзодини илгари сурмоқда. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ матбуот хизмати маълум қилди. Шу муносабат билан «Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги кўнгилли мажбуриятлари» лойиҳаси ишлаб чиқилди. Тошкентда ушбу лойиҳанинг муҳокамаси бўйича миллий маслаҳатлашув бўлиб ўтди. Тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, сиёсий партияларнинг парламент қуйи палатасидаги фракциялари аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Конституциявий суд, турли вазирлик, ташкилот ва муассасалар вакиллари ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллари қат... »

Россия, Беларусь, Тожикистон уйғурларни «қайта тарбиялаш» сиёсатини қўллаб-қуватлади

Россия, Беларусь, Тожикистон уйғурларни «қайта тарбиялаш» сиёсатини қўллаб-қуватлади

Россия, Беларусь, Тожикистон ва яна 34 та давлат БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашида Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятида олиб бораётган уйғурларни «қайта тарбиялаш» сиёсатини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради «Коммерсантъ». Таъкидланишича, ушбу мамлакатлар Хитой томонидан БМТнинг инсон ҳуқуқлари Кенгаши сессиясида эълон қилинган баёнотни маъқуллаган. Аввалроқ, 22 та давлат, хусусан, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлар, Япония, Австралия, Канада ва Янги Зеландия Пенкиннинг уйғурларга нисбатан ҳаракатини қоралаб, очиқ хат юборган эди. Хитой вакили Чэнь Сюйнинг таъкидлашича, давлат томонидан тўғри йўл тутилаётгани сабаб, сўнгги уч йил ичида минтақада бирорта теракт содир бўлмаган. (м... »

Қиморли акция ва телешоулар васвасаси: Миллатни қаёққа етаклаяпмиз?

Қиморли акция ва телешоулар васвасаси: Миллатни қаёққа етаклаяпмиз?

Қимор нима? Ислом динида қимор тақиқланган ва ҳаром қилинган иллат ҳисобланади. Бунинг касофатидан қанчалаб одамларнинг ҳаёти издан чиққанига мисоллар жуда кўп. Бироқ таассуфки, инсониятнинг ўзидай кўҳна тарихга эга қимор замонлар оша тараққийлашса тараққийлашдики, урфдан қолгани йўқ. Кундан-кунга оммалашиб, одамлар шуурини банд этиб бораётган ўйинлар, ютуқли телешоулар, савдо бозорида харидорлар аудиториясини ўзига тортишга қаратилган жилвагар лотерея ўйинлари четдан қараганда кўнгилочар дастур, реклама ёки рақобат майдонидаги ўзига хос курашга ўхшаб туюлса-да, моҳиятан муқаддас китобларда тақиқланган қимор ўйинининг айнан ўзидир. Араб тилида муомала қилувчиларга хатари бор ҳар бир хатти-ҳа... »

Нукусда сомон ғарамида ёнғир содир бўлди, бир аёл вафот этди

Нукусда сомон ғарамида ёнғир содир бўлди, бир аёл вафот этди

Нукусда прессланган сомонлар сақланган ғарамда ёнғин содир бўлди. Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ёнғин ўчирилгач Нукус шаҳар Саранча элати Амударё маҳалласида яшаган 57 ёшли Г.Т.исмли аёлнинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин жорий йилнинг 7 июнида, таҳминан соат 05.53 да бошланган. Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри, Саранча элати Амударё МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида Нукус шаҳрида яшовчи Ю.Б.га тегишли 1500 дона прессланган сомон ғарамида ёнғин бўлиб, ўчирилгач дала майдоннинг 70 кв.м майдонида 500 дона пресс сомонлар тўлиқ ёниб зарар кўрганлиги аниқланган. Ёнғин келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда. Суриштиру... »

Мурғак фарзандини ўз қўллари билан кўмган она қисмати. Уларни Сурияга кетишга нима мажбур қилган эди?

Мурғак фарзандини ўз қўллари билан кўмган она қисмати. Уларни Сурияга кетишга нима мажбур қилган эди?

Сурияда дарбадарликни бошидан кечириб, ўз юртига қайтарилган ватандош аёл ва болаларнинг қисмати ҳақида ҳикоя бошлаган эдик. Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги «Маърифат» тарғиботчилари жамияти аъзолари улар билан суҳбатлашишда давом этишмоқда. Мавзуга оид: Пушаймонлик қисмати ёхуд гумроҳлик гирдобида Жабрдийдаларнинг орасида олий маълумотли, тўрт-бешта тилни биладиган аёллар ҳам борлиги кишини ҳайрон қолдиради. Интернет орқали адашиб, гумроҳлик гирдобига тушганлардан бири Зокирова Зебинисодир. У 1990 йили Бухорода туғилган. Олий маълумотли. Бухоро чет тиллар институтига юқори балл тўплаб ўқишга киради ва давлат гранти асосида битказади. Француз, инглиз, турк, тожик ва рус т... »