Yangiliklar

Тошкентдаги 81 та талаб юқори бўлган мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади

Тошкентдаги 81 та талаб юқори бўлган мактабларда коррупцияни олдини олувчи янги қабул тизими жорий этилади

Халқ таълими вазирлиги ўрганишлар ва ижтимоий сўров натижаларига кўра ота-оналар томонидан талаб юқори бўлган мактабларга 1-синфга қабул жараёнида коррупция билан боғлиқ салбий ҳолатлар мавжуд эканлиги аниқланганини маълум қилди. Улар қуйидагилар: Биринчидан, мактабга бириктирилган микроҳудуддан ташқаридаги болаларни қабул қилиш учун таниш-билиш қидириш ёки мактаб раҳбариятига ноқонуний тўловни амалга ошириш; Иккинчидан, 7 ёшга тўлмаган болаларни мактабларга жойлаштириш учун таниш-билиш қидириш ёки ноқонуний тўловларни амалга ошириш; Учинчидан, мактабда таълим тилида ўқиб кетишга кўникмаси етарли даражада бўлмаган болаларни беришдаги шу каби салбий ҳолатлар. Бу каби ҳолатлар оқибатида мактаб... »

Саид-Абдулазиз Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг танасида бирор-бир қийноқ аломатлари аниқланмади

Саид-Абдулазиз Юсупов тиббий кўрикдан ўтказилди ва унинг танасида бирор-бир қийноқ аломатлари аниқланмади

Саид-Абдулазиз Юсупов 10 май куни Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни (жуда кўп миқдорда фирибгарлик) содир этганликда гумон қилиниб ушланган ва ДХХ тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган эди. 12 май куни ДХХ Тергов бошқармаси томонидан у жиноят ишида айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, унга нисбатан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Республика Суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиали томонидан ўтказилган 16 майдаги хулосасида Саид-Абдулазиз Юсуповда қон-томир касаллиги аниқланган бўлса-да, айбланувчининг саломатлиги ҳолати унга нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини қўлланилиши ва тергов ҳаракатларида иштирок этиши... »

ОАВ: Бўкадаги колонияда маҳкум бошқа бир маҳкумни уриб ўлдирган

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М.Қ. бошқа бир маҳкумни уриб ўлдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қайд этилишича, Бўкадаги манзил-колонияда бу икки маҳкум ўртасидаги ўзаро келишмовчилик кундан-кунга кучайиб бораверган. Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, М.Қ. телефон орқали бир қиз билан гаплашиб юрган ва бу ҳолатни Э.Қ. телефон орқали М.нинг хотинига айтган. Зиддият шундан бошланган. Келишмовчилик натижасида М.Қ. кетмон учун ясалган таёқ билан Э.Қ.нинг бўйин қисмига уч марта ургани натижасида Э.Қ. вафот этган. Жазо муддатини ўтаётган вақтида ян... »

«Зотдор қизга уйланаман, пиёда юриш жонга тегди» ёхуд президент номини эрмак қилманг!

«Зотдор қизга уйланаман, пиёда юриш жонга тегди» ёхуд президент номини эрмак қилманг!

Сарлавҳани сўнгги пайтларда бойларнинг қизига уйланишни орзу қилган “куёвчак”лар билан боғламанг, гап яна ўша учизаклар ва уларга берилаётган “Кобальт”лар ҳақида. Оддий кунларнинг бирида таҳририят телефони жиринглади. Қўнғироқ қилгувчи гапни узоқдан бошлади. Юртимиздаги ислоҳотларни, президентни мақтади. Айниқса уч нафар фарзанд туғилганда берилаётган совғалар ҳақида алоҳида тўхталди. Қизиғи, шу пайтга қадар уч фарзанд кўрганларга совға беришни мақтаб қўнғироқ бўлмаганди. Акамиз тез орада индаллога ўтди: – Биз ҳам уч ўғил кўргандик, Шавкат, Миромон ва Мирзиё деб исм ҳам қўйгандик. Лекин шу пайтгача “Кобальт”дан дарак йўқ. Шу масалани ҳал қилиб берсангизлар. Ўзбекистонда қонунга амал қилинади... »

Туманда “Юксак маънавиятли авлод” фестивали бўлиб ўтди.

Туманда “Юксак маънавиятли авлод” фестивали бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10 май куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ЎзХДП туман кенгаши, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши, туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан ўтказиладиган “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг Шаҳрисабз туман босқичи бўлиб ўтди. Фестивалда 8 та йўналиш бўйича 14-16 ёш, 17-19 ёш, 20-25 ёш тоифадаги жами 270 нафар иштирокчилар қатнашдилар. Мазкур тадбирда ғолибликни қўлга киритган иштирокчиларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлими томонидан 1-2-3 даражали диплом ва эсдалик совғалари топширилди. »