Қашқадарёда 15 нафар фидойи инсон сиймоси акс эттирилган «Хотира монументи» қад ростлади (фото)
9 май куни Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси қошида бунёд этилган «Хотира монументи»нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Вилоят ИИБ матбуот хизматига кўра, «Хотира монументи»да Ички ишлар тизимида самарали хизмат қилиб, жиноятчиларни қўлга олиш, зарарсизлантириш ҳамда хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 15 нафар фидойи инсон сиймоси акс эттирилган. «Хотира монументи» рамзий тасмасини вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ҳамда тизим фахрийлари вакиллари қирқишди. «Аслида Ички ишлар ходими зиммасидаги масъулият юкини тасаввур этишнинг ўзи қийин, — дейди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев. – У ўз ҳаловатидан, оиласи ташвишларидан, керак бў... »