Yangiliklar

Туманда “Энг намунали ҳарбий оила” тадбири бўлиб ўтди.

Туманда “Энг намунали ҳарбий оила” тадбири бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 30 апрель куни 15 май Халқаро оила куни муносабати билан Шаҳрисабз туманидаги 9230-ҳарбий қисмда Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман Хотин-қизлар қўмитаси, ЎзХДП туман кенгаши ҳамкорлигида “Энг намунали ҳарбий оила” мавзусида кўрик-танлов бўлиб ўтди. Танловда 5 та шарт бўйича беллашган танлов ғолибларига “Энг намунали оила”, ”Энг маънавиятли оила”, ”Энг китобхон оила”, ”Энг зукко оила”, «Энг бахтиёр оила” номинациялари бўйича Шаҳрисабз туман ҳокими И.Амановнинг махсус ташаккурномалари топширилди. Ўз маҳоратларини намоён этган танлов ғолиблари туман Хотин-қизлар қўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳриса... »

Сайёр қабул келаётган хафтада бўлиб ўтиши белгиланди.

Сайёр қабул келаётган хафтада бўлиб ўтиши белгиланди.

Шаҳрисабз туманида режа-дастурга асосан вилоят ҳокими З.Ш.Рўзиевнинг туман аҳолиси билан сайёр қабул ўтказиши 27 апрель куни белгиланган эди. Жорий йилнинг 20-28 апрель кунлари вилоят миқиёсидаги ижтимоий-иқтисодий тадбирлар бўлиб ўтаётганлиги муносабати билан вилоят ҳокимининг туманда сайёр қабул ўтказиши кейинги хафтада, яъни май ойининг биринчи ўн кунлигида белгиланди. »

“Бирга китоб ўқиймиз” деб номланган тадбир.

“Бирга китоб ўқиймиз” деб номланган тадбир.

Жорий йилнинг 25 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан ЎзХДП туман кенгаши, вояга етмаганлар ишлари бўйича туман идоралараро комиссияси масьул котиби билан ҳамкорликда Шаҳрисабз туманидаги Тўдамайдон МФЙ ҳудудидаги 43-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган беш муҳим ташаббус ижроси юзасидан “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” хайрия акцияси доирасида “Бирга китоб ўқиймиз” деб номланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда китоб ярмаркалари ташкил этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, ЎзХДП туман кенгаши шунингдек мактабнинг собиқ ўқувчилари,ота-оналар... »

Хайрия акцияси давом этмоқда

Хайрия акцияси давом этмоқда

2019 йил 22 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан ЎзХДПтуман кенгаши, туман ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси маъсул котиби ҳамкорлигида тумандаги Шакартери МФЙ ҳудудидаги 78-сонли мактабда “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан“ хайрия акцияси доирасида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда китоб ярмаркалари ташкил этилиб, унда ота-оналар томонидан мактаб кутубхонасига 500 дан ортиқ китоблар тақдим этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мактаб кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётидан энг сара асарлар тақдим этилди. »

Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси хонадонига ташриф.

Иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси хонадонига ташриф.

2019 йил 22 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ҳамда ЎзХДП туман кенгаши, туман ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси маъсул котиби ҳамкорлигида иккинчи жаҳон уруш қатнашчиси Саъдулла бобо Жабборов хонадонига ташриф буюриб у кишининг холидан хабар олинди. »