Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Ҳоким ва ёшлар учрашуви

Жорий йилнинг 29 январь куни Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги фаоллар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз тумани Кенгаши ташаббуси билан «Барчаси ўз қўлимизда» шиори остида «Ҳоким ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу учрашувда туман ҳокими Исроил Аманов, туман ҳокими ўринбосарлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз тумани Кенгаши раҳбари ва ходимлари, уюшмаган ёшлар, мактаб ўқувчилари ва  касб-ҳунар коллежлари талабалари иштирок этишди.

Учрашув тадбирида иштирок этган ёшлар, туман ҳокимига ўз таклиф-мулоҳазаларини, муаммоларини билдиришди. Шунингдек ушбу учрашувда 12 нафар чет-элдан қайтган ёшлар, 32 нафар ёш тадбиркорлар, 6 нафар ёш фермерлар, 14 нафар уюшмаган ёшлар, 37 нафар спортчилар, 57 нафар БТ етакчилари ва 18 нафар туман сардорлари иштирок этиб, 13 та муаммо жойида ва 3 та муаммо режа асосида ҳал этилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>