Хайрия акцияси давом этмоқда

Хайрия акцияси давом этмоқда

2019 йил 22 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташабусси билан ЎзХДПтуман кенгаши, туман ҳокимлиги хузуридаги вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси маъсул котиби ҳамкорлигида тумандаги Шакартери МФЙ ҳудудидаги 78-сонли мактабда “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан“ хайрия акцияси доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда китоб ярмаркалари ташкил этилиб, унда ота-оналар томонидан мактаб кутубхонасига 500 дан ортиқ китоблар тақдим этилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан мактаб кутубхонасига ўзбек ва жаҳон адабиётидан энг сара асарлар тақдим этилди.