ОАВ: Бўкадаги колонияда маҳкум бошқа бир маҳкумни уриб ўлдирган

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармасига қарашли Бўка туманидаги УЯ 64/38-сонли колонияда қасддан одам ўлдиргани учун жазо муддатини ўтаётган андижонлик 54 ёшли маҳкум М.Қ. бошқа бир маҳкумни уриб ўлдиргани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Қайд этилишича, Бўкадаги манзил-колонияда бу икки маҳкум ўртасидаги ўзаро келишмовчилик кундан-кунга кучайиб бораверган. Воқеа гувоҳларининг маълум қилишича, М.Қ. телефон орқали бир қиз билан гаплашиб юрган ва бу ҳолатни Э.Қ. телефон орқали М.нинг хотинига айтган.

Зиддият шундан бошланган. Келишмовчилик натижасида М.Қ. кетмон учун ясалган таёқ билан Э.Қ.нинг бўйин қисмига уч марта ургани натижасида Э.Қ. вафот этган.

Жазо муддатини ўтаётган вақтида яна қасддан одам ўлдиргани учун маҳкумга Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. (манба: daryo.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>