«Менинг севимли асарим»» мавзусида  тадбир ўтказилди.

«Менинг севимли асарим»» мавзусида тадбир ўтказилди.

2019 йил 24 июль куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан Халқ депутатлари туман кенгаши депутати, тумандаги 9230 -Ҳарбий қисм ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида Шаҳрисабз туманидаги денгиз сатҳидан 4 минг 400 метр баландликда, марказдан 80 километр юқорида жойлашган Кўл МФЙ ҳудудида жойлашган 9230-Ҳарбий қисмнинг Кўл постида ҳарбийлар билан «Менинг севимли асарим» мавзусида тадбир ўтказилди.

Ҳарбийларнинг ўқиган асарлари юзасидан ўтказилган ноанъанавий таҳлил ижобий натижани берди ва саволнома асосида берилган саволларда фаол иштирок этган ҳарбийларга Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси томонидан ташаккурномалар ва қизиқарли сара китоблар топширилди. Шунингдек тарғиботчилар «Тинчлик-энг олий неъмат», «Беш ташаббус-беш имконият»,»Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш», «12 ойда -12 аллома» каби мавзуларга алоҳида тўхталдилар. Тадбир ниҳоясида ҳарбийлар ўзларининг севимли «Салом она » қўшиғини жонли тарзда ижро этдилар.