Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси фаолиятидан лавхалар-2 қисм

Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси фаолиятидан лавхалар-2 қисм

2019 йил 21 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси ташаббуси билан “Маърифат” тарғиботчилар гуруҳи аъзолари, ЎзХДП туман кенгаши, туман Адлия бўлими ҳамкорлигида туман Санитария Эпидемиология Назорат марказида “Коррупцияга қарши биргаликда курашамиз”, “Беруний тузган дунё харитаси”, “Китоб бебаҳо хазина” мавзуларида йиғилиш ўтказилди.

2019 йил 22 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан “Маърифат тарғиботчилар жамияти” аъзолари,ЎзХДП туман кенгаши, Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси туман вакилигги ҳамкорлигида Қашқадарё вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Жазони ижро этиш бўлими 3-сонли Жазони ижро этиш колониясида “Тақдирни қўл билан яратур инсон” мавзуси доирасида “Беш ташаббус-беш имконият”, “Эртани бугундан кўраман”, ”Китоб-тафаккурни чархловчи офтоб” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 10 мингдан ортиқ китоб фондига эга бўлган кутубхонада жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан китобхонлик мавзусида индивидуал суҳбатлар уюштирилди. Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ташаккурнома ва энг сара китоблар жамланмаси топширилди.

2019 йил 22 июнь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлими ташаббуси билан “Маърифат тарғиботчилар жамияти”,ЎзХДП туман кенгаши, Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси туман вакилигги ҳамкорлигида Қашқадарё вилоят Ички Ишлар Бошқармаси Жазони ижро этиш бўлими 10-сонли Жазони ижро этиш колониясида “Тақдирни қўл билан яратур инсон” мавзуси доирасида жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда ватанпарварлик туйғулари ҳақида кенг тушунча бериш, улар ўртасида “Қонун ва ижро” тушунчалари юзасидан маънавий-ҳуқуқий тарғибот ишларини амалга ошириш мақсадида “Оила-муқаддас даргоҳ”, “Бирга китоб ўқийлик” мавзуларида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Колония кутубхонасига Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлими томонидан китоблар жамланмаси топширилди.