Сенатда президент айтган қўмита тузилди

Сенатда президент айтган қўмита тузилди

Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси ташкил этилди. Сенат Кенгашининг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш бўйича фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев янги тузилма — Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасини тузишни таклиф қилганди.

Янги қўмитанинг мақсадлари:

  • хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш;
  • уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • муносиб турмуш ва меҳнат шароитларини яратиш;
  • тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда камситилишига йўл қўймаслик;
  • бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бориши устидан тизимли парламент назоратини амалга ошириш.

Қўмитанинг вазифалари:

  • мамлакатда гендер тенгликни таъминлашга ва хотин-қизларнинг давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этишига қаратилган давлат сиёсатини амалга оширишга доир тавсиялар ишлаб чиқиш;
  • гендер тенглик масалалари ва оила институтини ривожлантиришга оид қонунларни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига ҳамда халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқлаштириш;
  • аёллар ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш бўйича умумэътироф этилган халқаро нормаларни миллий қонун ҳужжатларига имплементация қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • гендер тенглик масалалари бўйича Ўзбекистон қўшилган ҳалқаро ҳужжатлар нормаларининг амалиётга жорий этилиши ҳамда унда белгиланган тавсиялар ижро қилиниши юзасидан мониторинг олиб бориш;
  • жойларда аҳоли, жумладан, хотин-қизлар билан бевосита мулоқот қилиш орқали гендер тенглик масалаларига оид ҳақиқий аҳволни ўрганиш;
  • аниқланган масалаларни парламент назорати воситаларини қўллаган ҳолда ҳал этиш чораларини кўриш;
  • репродуктив саломатлик, шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг хотин-қизлар, гендер тенглик ва оила институтига оид масалалар юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш. (манба: xabar.uz)

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>