Кўнгли ўксик қалбларга меҳр улашилди.

Кўнгли ўксик қалбларга меҳр улашилди.

Ўзбекистонликлар жуда болажон халқ. Қачон қарамай, улар фарзандларининг бахти камоли йўлида қайғуриб яшайди.
Бугун шаҳримизнинг мухташам Оқсарой мажмуасида Шаҳрисабз тумани ва шаҳридаги чин етимларга ғамхурлик кўрсатиш бўйича ўзига хос тадбир ўтказилди. Бу ерда туман ва шаҳар фаоллари, фаҳрийлар, ёшлар жамоатчилик вакиллари, ота-оналар ҳозир бўлишди. Тадбирни Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев очаркан, ёшларимиз Ватанимизнинг порлоқ келажаги эканлигини алоҳида эътироф этди.
Шунингдек, вилоят ҳокими Зафар Рўзиев туманимиз ва шаҳримиздаги 20 нафар чин етимларга мактаб формалари, спорт кийимлари ҳамда ўқув қуролларини топширди. Бу тадбирдан болажонларимизнинг қўзида қувончни кўрган ҳар ким мана шу шукуҳли кунларимизга шукроналар келтиришди.
Ушбу тадбирда Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Тўлқин Каримовлар иштирок этишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>