Уюшмаган аҳолининг даромади ошади

Уюшмаган аҳолининг даромади ошади

Куни кеча, яъни 18 сентябрь куни шаҳримиздаги “Оқшом” тўйхонасида 2019 йил  пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича тадбир бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Зафар Рўзиев, Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов, тумандаги барча фуқаролар йиғинлари раислари ва фаоллари иштирок этишди.

Тадбирни вилоят ҳокими Зафар Рўзиев очаркан, асосий эътиборни 2019 йил пахта йиғим-теримини уюшқоқлик билан ташкил этиш, унга уюшмаган аҳолини кенг жалб қилиш ва шунинг ҳисобидан уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, иқтисодий таъминотини янада яхшилаш масалаларига қаратилди.

— Муҳтарам президентимиз видеоселекторда таъкидлаганларидек, жорий йилда вилоятдаги бирор бир бюджет ташкилотлари пахта йиғим-теримига жалб этилмайди, -дейди вилоят ҳокими Зафар Рўзиев. – Давлатимиз раҳбарининг талабига кўра ҳар бир мактабгача таълим, таълим, тиббиёт муаасасалари доимо ўз вазифаларини бажариб, асосий асосий эътиборини таълим сифатини яхшилаш, аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштиришга қаратишлари керак.

Йиғим-теримга уюшмаган ва банд бўлмаган аҳоли ихтиёрийлик жалб қилинади. Бу йил биринчи теримда 1 кг пахта учун 800 сўм, 2 теримда эса 1200 сўмдан иш хақи тўланади. Теримчилар пахта майдонларига махсус транспортлар ёрдамида хавфсизлиги таъминланган ҳолда олиб борилади ва олиб келинади. Улар бепул иссиқ овқат билан таъминланади. Яна шунингдек, теримда фаол иштирок этаётган теримчилар фермер хўжаликлари маҳсулотни қабул қилувчи корхоналар маблағлари ҳисобидан қўшимча моддий рағбатлантириб борилади. Атряд раҳбарлари мавсум давомида ҳар ойда 2 миллион сўмдан иш ҳақи олишади.

Вилоят ҳокими атряд раҳбарларига мавсум олдидан “Artel” маҳсулотлари саналмиш, 32 дюймлик катта экранли сифатли телевизорларни совға тариқасида топширди.

Тадбирда йиғилганларга байрамона дастурхон ёзилиб,вилоятдан ташриф буюрган хушовоз хонандалар ўз концерт дастурларини намойиш этишди.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>