ЯНГИ ЦЕХ ИШГА ТУШДИ

ЯНГИ ЦЕХ ИШГА ТУШДИ

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Шаҳрисабз туманининг Духчи МФЙ ҳудудида Финландия давлатининг технологияси асосида “Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖга қарашли қум (песок), тош майдалаш (щебень) цехи ишга туширилди.

Цехнинг очилиш маросимида Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида барча сектор раҳбарлари иштирок этишди.

— Ушбу замонавий технология 5,5 миллиард сўм миқдорида маблағ ҳисобига харид қилинди, — дейди “Шаҳрисабз норуда материаллари” МЧЖ цех бошлиғи Акмал Алимов. – Цех учун зарур бўладиган классификатор аппаратини маҳаллий усулда ясаб, 250 миллион сўмга яқин маблағни тежаб қолдик. Цехнинг ишлаб чиқариш жараёни автоматик равишда бошқарилади ва бу ерда 5 киши фаолият олиб боришади. Бу технология ёрдамида қурилиш учун ўта муҳим бўлган соатига 200 тонна щебень маҳсулолоти ишлаб чиқарилади.

Келгусида ушбу МЧЖ ўз махсулотларини ҳорижга экспорт қилишни ҳам мўлжалламоқда.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>