ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ХОТИН-ҚИЗЛАР УЧУН ЎҚУВ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Яқинда Қашқадарё вилояти прокуратураси ташаббуси остида туманимизнинг 2-сектори ҳудудига қарашли “Янгиобод” қишлоғида хотин-қизларимиз учун мўлжалланган янги ўқув маркази ташкил этилди.

— Авваломбор, мана шундай ўқув марказини ташкил этишда бизга яқиндан ёрдам кўрсатган Қашқадарё вилояти прокуратураси ҳамда Шаҳрисабз тумани ҳокимлигига ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни билдираман, — дейди ўқув маркази раҳбари Мунира Ваҳобова. – Уларнинг бизга кўрсатган ёрдамлари эвазига ҳозирда ўқув марказимизда 14 нафар қизни ўқитиб, касбга йўналтирмоқдамиз. Албатта, биз бу ушбу ўқув марказини янада кенгайтириш режалари устида иш олиб бормоқдамиз. Келажакда эса ўқув марказимиз таркибида янгича дизайнда гавдаланган либосларни тайёрлаш цехларини ташкил этиб, уларда тайёрланадиган бежирим либосларни экспорт қилишни ҳам йўлга қўйиш ниятидамиз. Албатта, бунга эришамиз деб ўйлайман. Сабаби, ўқув марказимиз очилганига ҳали кўп бўлмай туриб, унда таълим олаётган қизларимизнинг иқтидорларини кўриб очиғи кўзим қувнайди. Биз эккиланмай, бундай зукко ёшларимиз билан фаҳрлансак арзийди. Улар билан ҳар қандай мақсад сари илдам қадам ташлагим келаверади.

Ҳозирда ўқув маркази хотин-қизларни касбга ўргатиш билан бирга уларни иш билан таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратмоқда.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>