ШАҲРИСАБЗ ТУМАНИНИНГ ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ – РАҚАМЛАРДА

Давлатимиз раҳбарининг ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташрифлари чоғида бюджет маблағларини кўпайтириш борасида алоҳида дастурлар ва чора-тадбирлар қўшимча ишлаб чиқилиб, унинг ижроси таъминланмоқда.

Ўз ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармонига асосан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Шаҳрисабз туман маҳаллий бюджетининг ишончли даромадлар базасини таъминланмоқда.

Масалан, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида туман маҳаллий бюджетининг даромадлар режаси 14858,5 миллион сўм қилиб белгилаган бўлиб, у амалда 17473,0 миллион сўмга ёки режа кўрсаткич 117,6 фоизга бажарилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  29 июндаги “Маҳаллий бюджетларнинг даромадлар базасини кенгайтириш захираларини аниқлаш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 445-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Давлат бюджетига тушумларни кўпайтиришга йўналтирилган ишларини тартибга солиш юзасидан 2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида рўйхатдан ўтмасдан  фаолият юритаётган, расмий фаолият турига мос келмасдан, фаолиятини вақтинча тўхтатиб, амалда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда жисмоний шахслар томонидан тўланадиган ер ва мол-мулк солиқларини тўлиқ қамраб олиниши юзасидан ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар тумандаги 30 та МФЙлар бўйича ўтказилиб, жами 151 нафар тадбиркорлик фаолиятини юритаётган, шундан расмий фаолият турига мос келмасдан 36 та, рўйхатдан ўтмасдан фаолият юритаётган 107 та, фаолияти вақтинча тўхтатилиб, 8 та тадбиркорлик фаолиятини давом эттираётган тадбиркорлар бюджетга бир йилда 212,5 млн. сўмлик қўшимча  солиқлар ва тушумлар ҳисоб-китоб қилинди.

Яна шунингдек, мазкур МФЙлар ҳудудида истиқомат қилаётган, ер майдони ажратилиб, яшаб келаётган жисмоний шахслардан 795 нафар фуқаролар ер ва мол-мулк солиғини ҳисобга олиниб тўламаганлиги аниқланиб, натижада  бюджетга 200,1 млн. сўмлик қўшимча солиқлар ва тушумлар, чорва ва деҳқон бозорларидан 14,4 млн. сўм бюджетга қўшимча тушумлар ҳисоб-китоб қилинди.

Ҳаммаси бўлиб, ўрганишда 427,0 млн. сўмлик маблағ қўшимча давлат бюджетига ундирилиши лозимлиги, бу хақда туман ҳокимлигига, шунингдек давлат солиқ инспекциясининг солиқ тўловчилар базасида ҳисобга олинишини ва тегишли шахслардан ундирилишини таъминлаш бўйича туман давлат солиқ инспекциясига маълум қилинди.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида туман маҳаллий бюджетининг харажатлари 99995,0 млн. сўмни ташкил этиб, харажатларининг ижтимоий йўналтирилганлиги сақланиб қолди. Шундан ижтимоий соҳани молиялаштириш учун харажатлар умумий ҳажмининг 86,0 фоизи миқдорида маблағ ажратилди. Туман маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотлари ҳамда бюджетдан маблағ олувчиларнинг биринчи даражали тўловлари тўлиқ ва ўз вақтида молиялаштирилиши таъминланди.

2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари томонидан аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам пулларини тўлаш учун вилоят бюджетидан 13389,0 млн. сўм маблағ ажратилди. Масалан, 0-14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ойлик нафақа пули тўлашга 4840,0 млн. сўм, 0-2 ёшгача бола парваришида бўлган оналарга нафақа пули тўлашга 6866,0 млн. сўм, — кам таъминланган оилаларга бериладиган моддий ёрдам пули тўлашга 1683,0 млн. сўм маблағ йўналтирилди.

Шунингдек, туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан  2019 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида Ҳукумат қарорлари, Давлат дастурлари ва тумандаги муҳим тадбирлари учун 9834,0 млн. сўм йўналтириши таъминланди. Жумладан, туман маҳаллий бюджетининг йил бошидаги эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 8256,0 млн. сўм, туман маҳаллий бюджетининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан 509,0 млн. сўм, туман маҳаллий бюджетининг чорак якунлари бўйича солиқлар ва тушумлар истиқбол режасининг ошириб бажарилган қисми ҳисобидан 1069,0 млн. сўм қўшимча маблағлар ажратилди.

Шунинг ҳисобидан туман маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тадбирларига жумладан, туман хотин-қизлар қўмитасини моддий-техника базасини ривожлантириш, “Наврўз” умумхалқ байрамини халқ сайли тарзида ўтказиш ва унга тайёргарлик куриш, гул кўчатлари сотиб олиш, туманда секторлар фаолиятини моддий-техника базасини яхшилаш, бузилишга тушган турар-жой эгаларига компенсация тўлови, туман худудида «Обод қишлоқ» Дастурига, кам таъминланган аҳоли томорқа майдонлари учун мевали кўчатлар ва сабзавот ниҳоллари сотиб олиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этиладиган фуқароларга моддий ёрдам пули тўлаш, тумандаги 3-, 4-, 12-, 14-сонли мактабгача таълим муассасаларини, 30-, 35-сонли умумий ўрта таълим мактабларини таъмирлаш харажатларига маблағлар ажратилиши таъминланди.

 

Шаҳрисабз тумани Молия бўлими бошлиғи Азим Бозоров