ТУЯҚУШЛАР ПАРВАРИШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ТУЯҚУШЛАР ПАРВАРИШИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

Шуни айтиб ўтиз керакки, бугунги кунда паррандачиликда туяқуш боқиш янги йўналишлардан бири бўлиб, бугун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 30 сентябрь куни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов туманнинг “Ёмчи” қишлоғида жойлашган “Амиров Ғайбулло Амирович” фермер хўжалигида бўлиб, унда парвариш қилинаётган 10 бош туяқушларни кўздан кечирди.

— Бу туяқушлар бизнинг табиатимизга жуда мослашувчан жониворлар экан, — дейди фермер хўжалиги раиси Ғайбулло Амиров. – Бу жониворлар фермер хўжалигимизга келганида жўжа эди. Мана орадан 6 ой ўтгач, вазни 50 кгдан ошди. Бу жониворлар фермер хўжалигимизда ҳозирча эксперимент учун боқилмоқда. Албатта, бундан яхши даромад орттирсак, режага кўра 100 бош туяқушни етиштиришни йўлга қўймоқчимиз.

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>