ДАЛАЛАРДАН ХУШХАБАРЛАР

ДАЛАЛАРДАН ХУШХАБАРЛАР

Жорий йилнинг 1 октябрь куни кутилмаганда содир бўлган ёғингарчилик бободеҳқонларимизни бироз шошириб қўйди. Лекин, шу куни далаларимизда пахта йиғим-терими ишлари давом эттирилиб, фермер хўжаликларимиз давлатга йиллик шартномавий режанинг 1 фоизига яқин пахта топширишга мувоффақ бўлдилар.

Жорий йилнинг 2 октябргача олинган маълумотга кўра туманимизнинг умумий пахта хирмони 3 минг 633 тоннадан ошди, ёки шартновавий режа 27,4 фоизни ташкил этди.

Ҳар куни далаларимиздан фермер хўжаликларимизнинг зафарлари ҳақида хушхабарлар олаяпмиз. Масалан, биринчи теримнинг ўзиданоқ, “Ўзбекистон” ҳудудидаги “Фармон Дон Шаҳриёр” фермер хўжалиги 2 гектар майдондан режадаги 6.2 тонна ўрнига 12,6 тонна пахта топшириб, шартномавий режани 202,6 фоизга бажаришга мувоффақ бўлди.

Ёки бўлмаса, Ғани Бобоёров номли ҳудуддан “Кеш Фирдавс” фермер хўжалиги 2 гектар майдондан 6,5 тонна ҳосил олиб, режани 101 фоизга, Амир Темур номли ҳудуддан “Инат Жаббор” фермер хўжалиги 7 гектар майдондан 20,1 тонна пахта топшириб, йиллик топшириқни 101,9 фоизга, яна шу худуддан “Кеш Миркомил” фермер хўжалиги 17 гектар майдондан режадаги 56,1 тонна ўрнига 59 тонна топшириб, режани 105,2 фоизга, шу ҳудуддан “Сайфиддинов Азим” фермер хўжалиги 3 гектар майдондан режадаги 7,5 тонна ўрнига 7,7 тонна пахта йиғиб олиб, йиллик топшириқни 102,9 фоизга, Алишер Навоий номли ҳудуддан “Келдиёров Акобир Илҳомович” фермер хўжалиги 7 гектар майдондан 17,5 тонна ўрнига 18,3 тонна ҳосилни йиғиб олиб, режани 104,8 фоизга, Жўра Элбоев номли ҳудуддан эса “Тошман Абинур” фермер хўжалиги 8 гектар майдондан 28,4 тонна пахтани йиғиштириб олиб, режани 100 фоизга бажаришга эришишди. Айни пайтда бу фермер хўжаликлари давлатга шартномавий режимга қўшимча пахта сотишиб, ўзларининг иқтисодий имкониятларини оширмоқдалар.

Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов бошчилигида тумандаги сектор раҳбарлари ушбу фермер хўжаликлари даларида бўлишиб, илғор теримчи-ю, ҳашарчиларни моддий жиҳатдан рағбатлантирди.

Азиз юртдошлар! Бугун далаларимизда лўппи-лўппи очилиб турган пахталар барчамизнинг рисқ-рўзимиз саналади. Уни қанчалик тез, ёғин-сочинли кунларга қолдирмай йиғиштириб олсак, туманимизнинг иқтисодий имкониятлари юксалиб, ободончилик ишларига кенг йўл очилади.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>