“ЖАҲОЛАТГА — ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

“ЖАҲОЛАТГА — ҚАРШИ МАЪРИФАТ” ТАДБИРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун мамлакатимизда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, миллий ва маънавий қадриятларимизни мустаҳкамлаш борасида жамоат ташкилотлари турли хил оммавий-сиёсий тадбирлар ўтказиб келишмоқда. Хусусан, Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси, Ўзбекистон ХДП Шаҳрисабз шаҳар кенгаши, туман ички ишлар бўлими, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси туман вакилликлари ҳамкорлигида тумандаги 3-15-43- сонли умумий ўрта таълим мактабларида «Жаҳолатга-қарши маърифат» мавзусида тарғибот тадбирларини ўтказишди. Дастлаб, тадбир ташкилотчилари диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризмнинг келтириб чиқарадиган оқибатлари хусусида йиғилганларга атрофлича маълумотлар беришди. Сўнгра, тадбир иштирокчиларига «Меҳр операцияси» ҳужжатли филми намойиш этилди.

— Террористик ташкилотларнинг ҳокимиятга эришиш ва бойлик орттириш мақсадида қилаётган тажовусидан тинч аҳоли, айниқса, аёллар, болалар, қариялар жабр кўраётганлигини мана шу ҳужжатли филмдан англаб етиш қийин эмас, — дейди учрашувда сўзга чиқан Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева. – Террористлар ҳаттоки ўз мақсадларига эришиш йўлида жажжи гўдакларни ҳам қурбон қилишдан тойишмаяпти. Ёшларимизни ёт таъсирлардан сақлаш мақсадида диний экстермистик гуруҳларнинг асл башарасини очиб беришимиз керак.

 

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>