“ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН — ЯНГИ САЙЛОВЛАР”

САЙЛОВГА ДОИР ҚОНУНЧИЛИГИМИЗ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛДИ
Жорий йилнинг 28 февраль – 1 март кунлари бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатиннг ўн саккизинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Биз шу масала ҳусусида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Исломиддин Аброров билан суҳбатлашдик.
Сайлов кодексининг қабул қилинишига қандай омиллар асос бўлди?
— Шуни яхши биламизки, сайловлар мамлакат ҳаётини демократиялаштириш, эркинлаштириш ҳамда фуқароларнинг овоз бериш ҳуқуқини таъминлаш, ҳокимият фаолияти устидан жамоатчилик назоратини кучайтиришда муҳим ўрин тутади. Шуни эътиборга олиб, президентимиз ташаббуси билан сайловга доир қонунчилигимиз жаҳондаги илғор тажрибаларга таянадиган ҳолда такомиллаштирилди. Сайлов кодекси 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаркатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва теҳналогияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилди. Ушбу ҳужжатда фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини кафолатларини таъминлаш, Президент, Олий Мажлис, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, Марказий сайлов комиссияси фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи сайлов тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари бир хиллаштирилди.
Шуни таъкидлаш керакки, сайлов кодексини ишлаб чиқиш жараёнида 20дан ортиқ мамлакатларнинг, шу жумладан, Франция, Голландия, Канада, Италия Швеция, Бельгия, Польша, Албания, Белоруссия, Озарбайжон давлатларининг тажрибалари, шунингдек, халқаро сайлов стандартлари, ЙХҲТнинг ДИИҲБ тавсиялари, Венеция комиссияси таклифлари ўрганилди.
— Сайлов кодексининг қабул қилиниши билан сайловга доир қонунчилигимизда қандай ўзгаришлар киритилди?
Ўзингизга маълум, олдинги сайловга доир қонунчилигимизда озодликдан маҳрум этилган фуқароларимиз сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга эмас эди. Сайлов кодексида эса ижтимоий хавфи бўлмаган жиноятлар ва унча оғир бўлмаган жиноятлар содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш жойларда сақланаётган шахсларнинг сайловда иштирок этиш бўйича чекловлар олиб ташланди.
Бундан ташқари аввалги сайлов қонунчилигимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига номзодлар кўрсатиш тартиби белгилаб қўйилган эди. Сайлов кодексида эса бу тартиб бекор қилинди. Шу тариқа сиёсий партиялар халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига номзодлар кўратишда ҳам мутлақ ҳуқуқга эга бўлишди.
Олий Мажлис Сенати аъзоларини сайлаш тартиби қонунчилик йўли билан белгилаб қўйилди.
Шунингдек, янги қонунчилигимизга кўра Ўзбекистон Республикаси сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати амал қилади. Бу сайловчини “Битта сайловчи –битта овоз” принципи бўйича фақат битта сайловчилар рўйхатига киритиш тартиби тадбиқ этилди. Бу билан ўз ўрнида, олдинги сайловларда муддатдан олдин овоз бериш сайлов варақалари асосида амалга оширилар эди. Сайлов кодексида бу норма ҳам бекор қилиниб, муддатдан олдин овоз бериш, сайлов куни овоз бериш учун ягона ҳужжат – сайлов бюллетени жорий этилаяпти. Сайловчиларга ўзи ёқлаб овоз берадиган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга белгилардан бири (+, ь, x) қўйиш имкони берилаяти.
Сайлов кодексида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, ташкилотлар томонидан участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар бўйича таклифлар киритиш тартиби белгиланди. Номзодлар халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари мажисларида муҳокама этилади ва округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия қилинади.
Сайлов кодексида сайлов комиссияси аъзоларига қўйиладиган талаблар мустаҳкамланди. Масалан, 21 ёшга тўлган ўрта ёки олий маълумотга, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар сайлов комиссияларининг аъзолари бўлиши мумкин. Бунда сайлов комиссияси аъзолари бошқа сайлов комиссияси, сиёсий партиялар аъзолари бўлиши мумкин эмас. Ҳокимлар, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, номзодларга бевосита буй сунадиган шахслар сайлов комиссиялари таркибида бўлиши мумкин эмас.
Жорий йилнинг 22 декабрда бўлиб ўтадиган сайловлар эрталаб соат 8:00дан бошланиб, кеч соат 20:00гача давом этади.
Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!
 
Суҳбатдош Сарварбек ПРИМОВ
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Исломиддин Аброров — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>