ҲАРБИЙ ОРКЕСТРНИНГ ЧИҚИШИ БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

ҲАРБИЙ ОРКЕСТРНИНГ ЧИҚИШИ БАРЧАГА МАНЗУР БЎЛДИ

Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус бўйича бугун юртимизнинг турли гўшаларида аҳоли ва ёшлар ўртасида оммавий-сиёсий, маданий, маърифий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Уларда иқтидорли ижодкорлар, таниқли хонандалар кино ва санъат усталари, бадиий дасталар жамоалари иштирок этишмоқда.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни Шаҳрисабз туманига Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг ҳарбий оркестр жамоаси ташриф буюрди. Дастлаб, меҳмонлар шаҳримизнинг тарихий обидаларини зиёрат қилишиб, Шаҳрисабзда амалга оширилаётган ўлкан бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Шу куни туманимиздаги 17-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабига барча фуқаролар йиғинларидан аҳоли вакиллари, фаҳрийлар ва ёшлар ташриф буюришди.
Ўзбекистон ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий оркестри йиғилганларга Ватанимизни, халқимизни улуғловчи куй-қўшиқларини ижро этишиб, томошабинлар қалбига алоҳида завқ бағишлашди.
— Харбий оркестр ижросидаги куй ва қўшиқлар рости қалбимни жумбушга келтирди, — дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Шаҳрисабз туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева. — Бу ижро этилган куй-қўшиқларда ватанпарварлик, халқпарварлик туйғилари шу қадар чуқур сингдирилганки, у қалбларимизга қуйилиб кириб борди. Ман шундай тадбирлар қанчалик кўп ўтказилса, бу ёшларимиз қалбида Ватанга, халқига меҳр муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлайди ва барчамизни санъатга ошно қилади.
Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>