ТУМАНИМИЗДА 15 ОКТЯБРЬ — «ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ» НИШОНЛАНДИ

ТУМАНИМИЗДА 15 ОКТЯБРЬ — «ХАЛҚАРО ҚИШЛОҚ АЁЛЛАРИ КУНИ» НИШОНЛАНДИ

Жорий йилдан эътиборан мамлакатимизда 15 октябрь санасини «Халқаро қишлоқ аёллари куни» сифатида нишонланлаш белгиланди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 15 октябрь куни халқ депутатлари Шаҳрисабз туман кенгаши депутати Дилшод Ёров, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева, туман хотин-қизлар қумитаси бош мутахассиси Дилбар Жумаевалар иштирокида жойларда пахта йиғим-теримида ташаббус кўрсатаётган теримчи аёлларимиз учун байрам тадбирлари ташкил этилди.
— Авваломбор, барча аёлларимизни “Халқаро қишлоқ аёллари куни” билан чин қалбимдан табриклайман, -дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Шаҳло Тоғаева. — Шу муносабат билан жамиятимизда қишлоқ аёлларининг ўрни бўлаклигини алоҳида таъкидлаб ўтишим жоиз. Негаки, сизларнинг меҳнатларингиз улароқ бугунда пахта хирмонимизга барака унмоқда.

Шу ўринда тадбир ташкилотчилари меҳнатсевар ҳашарчи аёлларимизга байрам совғаларини топшириб, туман маданият бўлими томонидан концерт дастурлари ташкил этилди.
Сарварбек Примов
Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>