ҲОКИМГА ТАШАККУРНОМА

ҲОКИМГА ТАШАККУРНОМА

Шу йилнинг 19-20 октябрь кунлари Украина пойтахти Киев шаҳрида спортнинг “Комбат-Жиу-житсу” тури бўйича ўтказилган IX жаҳон чемпионатида Шаҳрисабз туманида яшовчи фаол ёшларимиздан бўлмиш Жўрабек Қобилов иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Шу муносабат билан спортчимиз Жўрабек Қобилов ўзининг ютуқларини бўлишган ҳолда Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов билан суҳбатлашди.

— Киевда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Ўзбекистон Комбат-Жиу-житсу Ассоциацияси президенти Алишер Бабажанов бошчилигида биз 4 та вазн тоифасидаги 6 нафар спортчи бўлиб иштирок этдик, — дейди Жўрабек Қобилов. – Ушбу жаҳон чемпионатида ғолиблик шоҳсупасида 3-ўринни қўлга киритдим. Киев шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати очиғи менга кўп нарсаларни ўргатди. Шу билан бирга ўзимнинг камчиликларим нимада эканлигини ҳам тушуниб етдим. Келгуси йилда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ўз устимда янада ишлаб, юртимиз учун энг олий ўринни қўлга киритишни мақсад қилдим.

Учрашув давомида Исроил Аманов спортчимиз Жўрабек Қобиловни бронза медалини қўлга киритганлиги билан муносиб қутлаб, келажакда кўзлаган ниятларига мувоффаққиятлар қозониниши ўз тилакларида айтиб ўтди.

Шу ўринда спортчимиз Жўрабек Қобилов Ўзбекистон Комбат-Жиу-житсу Ассоциацияси президенти Алишер Бабажанов томонидан ушбу спорт турини қўллаб-қувватлашда ҳамда спортчилар учун муносиб шароитлар яратиб беришда фидокороналик кўрсатгани учун Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Амановга йўллаган ташаккурномасини тақдим этди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот ҳизмати раҳбари

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>