2019 йил 21 сентябрь куни Telegram ижтиомий тармоғининг @SizdanTelegram канали орқали йўлланган «Қашқадарё – “Ҳокимнинг боғча қурилишига 20 сотих ер ажратиш тўғрисидаги қарори нега ижросиз қолди?”» сарлавҳали мақолага Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ҳокимлигининг МУНОСАБАТИ

Мақолада Шаҳрисабз тумани Чоршанбе маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 1940 йилда қурилган 8-мактабгача таълим муассасаси(ҳозирда “ташкилоти” деб юритилади) орадан шунча йил ўтса-да, бирор марта таъмирланмаганлиги, ҳатто жиҳозланмаганлиги, боғчага келадиган йўл қишда лой, ёзда чанг эканлиги кўрсатилган. Шу билан бирга туман ҳокимининг 2019 йил 20 майдаги Ҳ-1995/05-сонли қарори эълон қилинганлиги, унга кўра маҳалла ҳудудидан янги замонавий МТМ(ҳозирда “МТТ” деб юритилади) биноси қуриш учун 20 сотих ер ажратилганлиги кўрсатилган. Лекин, ушбу ер майдонида янги замонавий МТТ биноси қурилмаётганлиги таъкидланган. Бундан ташқари, туман ҳокими ҳузурига келган фуқароларни қўпол сўзлар билан ҳайдаётганлиги иддао қилинган.

Ушбу тақдим этилган мурожаат аноним шаклда юборилганлиги сабабли, мурожаатни ўрганиш Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ҳамда туман мактабгача таълим бўлими мутасадди ҳодимлари иштирокида ўрганилди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани мактабгача таълим бўлимининг 2019 йил 4 ноябрь кунидаги 01-01/541-сонли маълумотномасига таяниб, Шаҳрисабз тумани Чоршанбе маҳалла фуқаролар йиғинида 3 ёшдан, 7 ёшгача бўлган болалар сони 516 нафарни ташкил этади. Шундан 360 нафари мактабгача таълим ташкилотига қамраб олинган. Шу ўринда туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 8-МТТ ўз ўрнидан янги замонавий 50 ўринли МТТ биноси қурилмоқда. Ушбу қурилиш ишларига 1(бир) миллиард 43(қириқ уч) миллион сўм маблағ ажратилганлиги кўрсатилган.

Мақолада кўрсатилганидек, ҳақиқатдан ҳам Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 20 май Ҳ-1995/05-сонли «“Туман матабгача таълим муассасаси”га қарашли 8-МТМ учун 50 ўринли мактабгача таълим муассасасини лойиҳалаштириб қуриш мақсадида 2000,0 м² ер участкасини доимий фойдаланиш учун ажратиш тўғрисида»ги қарори эълон қилинган. Қарорга мувофиқ тумандаги Чоршанбе МФЙ ҳудудидан 50 ўринли МТМ биноси қуриш учун 20 сотих ер ажратилган. Аммо, Чоршанбе МФЙда мактабчага таълим ёшидаги болалар сони кўпчиликни ташкил этганлиги сабабли 50 ўринли янги замонавий МТТ биноси ҳозирги фойдаланишга яроқсиз бўлган 8-МТТ ўрнидан қурилмоқда. Шаҳрисабз туман ҳокимининг 2019 йил 23 сентябрдаги Ҳ-4714/09-сонли қарорига кўра туман ҳокимининг 2019 йил 20 майдаги Ҳ-1995/05-сонли қарорига ўзгартириш киритилганлиги, бунда 50 ўринли МТТ биноси қуриш учун мўлжалланган 2000,0 м² ер майдонига 120 ўринли МТТ биноси қурилиши учун ажратилганлиги кўрсатиб ўтилган. Шу муносабат билан, айни дамда ушбу 20 сотих ер майдонида 120 ўринли янги МТТ биноси қуриш бўйича тегишли лойиҳалаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Юқоридаги маълумотларга таянган ҳолда, Шаҳрисабз тумани Чоршанбе МФЙ ҳудудида ҳозирда 1 та қуввати 50 ўринли, 1 та қуввати 120 ўринли янги замонавий МТТ бинолари қурилаётганлиги маълум қилинади.

Қўшимча тариқасида мақолада туман ҳокими фуқароларни қўпол сўзлар билан ҳайдаётганлиги тўғрисида иддао қилинганлигини ўрганадиган бўлсак, Шаҳрисабз тумани ҳокими барча сектор раҳбарлари ва барча туман ташкилот раҳбарлари иштирокида ҳафтанинг ҳар шанба куни жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилаётганлиги, уларнинг мурожаатларига қонунчилигимизга мувофиқ ечим изланаётганлиги, қабул жараёни барча мурожаатчилар тугагунга қадар давом этаётганлигини маълумот ўрнида айтиб ўтишим жоиз. Бундан ташқари туман ҳокими қабул кунларидан ташқари мурожаат этиб келган барча фуқароларни қабул қилаётганлиги ва уларнинг мурожаатлари ҳам қонуний ечим топаётганлигига таянадиган бўлсак, мақолада Шаҳрисабз туман ҳокимлигига ва туман ҳокимига асоссиз туҳмат қилинганлиги кўрсатилади.

Шу ўринда, яна бир бор Шаҳрисабз тумани ҳокими барча мурожаатчиларни ҳафтанинг ҳар шанба кунлари қабул қилиши ва уларнинг мурожаатлари қонунга белгиланган тартибда ечим топишлигини маълум қилади.

 

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>