Фуқаро Самидилло Маҳмудов томонидан 2019 йил 6 ноябрь куни “facebook.com” ижтимоий тармоғи орқали Шаҳрисабз тумани Мираки маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Музроб Жалиловнинг мурожаати бўйича йўлланган хабарномаси юзасидан Шаҳрисабз туман ҳокимлигининг МУНОСАБАТИ

Фуқаро Музроб Жалилов 2019 йил 29 апрелда Шаҳрисабз туман ҳокимлигига тумандаги Мираки маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида  жойлашган эски клуб биносини “0” қийматда берилишини сўраб мурожаат этган.

Мазкур мурожаат туман ҳокимлиги ва тегишли ташкилотлар билан атрофлича ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижаларига кўра, фуқаро Музроб Жалилов сўраган эски клуб биноси Шаҳрисабз туманидаги 15-сонли мактаб интернатига қарашли эканлиги аниқланган. Фуқаро Музроб Жалиловга  ушбу бино тумандаги 15-сонли мактаб интернати балансидалиги боис, амалдаги қонунчиликка асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг розилик хати олинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 октябрдаги “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5552-сонли Фармони талабларидан келиб чиқиб, ҳокимликлар ўз ваколати доирасида давлат кўчмас мулк объектларини уларни баҳоламасдан 1 сўмга тенг қийматда бошланғич нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасида инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда, ўрнатилган тартибда сотиши белгиланганлиги батафсил тушунтирилган. Шунингдек, эски клуб биноси 1965 йилда қурилганлигини инобатга олиб, яроқсиз ҳолатга келиб қолганлиги, бир неча жойларида емирилишлар кузатилганлиги, ҳамда туманнинг янги бош режаси ва туманда тасдиқланган “Обод қишлоқ” дастури доирасида йўл кенгайиш қисмига тушганлиги ҳам фуқарога тушунтирилган.

Шундан сўнг, фуқаро Музроб Жалиловга туман ҳокимининг 2019 йил 3 июндаги Х-2178/06-сонли қарори билан ўзи яшаб турган Мираки маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан бўш ер майдони ажратиб берилган. Лекин мазкур таклиф қилинган ер майдони мурожаатчи томонидан рад этилган.

Фуқаро Музроб Жалилов ушбу бўш турган эски клуб биносидан то белгиланган тадбирлар амалга оширилгунга қадар, фойдаланиб туриш истаги мавжудлиги боис, 2019 йил 25 майдаги №913d/19-сонли ижарага берувчи, ижарага олувчи ва балансда сақловчилар ўртасида уч томонлама ижара шартномаси тузилиб, бино вақтинча фойдаланиб туриш учун 2019 йил 31 декабрга қадар ижарага берилган.

Шундан сўнг, фуқаро Музроб Жалилов туман ҳокимлигига оғзаки мурожаат қилиб, ижара шартномаси асосида ўзи фойдаланиб турган эски клуб биносини бузиб олиб, қайтадан қуриб фойдаланиш истагини билдирган.

Фуқаро Музроб Жалиловнинг мурожаати бўйича Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигига розилик хати олиш ва Қашқадарё вилояти Қурилиш соҳасида назорат инспекциясига бино яроқсизлиги бўйича хулоса беришлари тўғрисида туман ҳокими номидан хат юборилган. Юборилган хатларга жавоб тариқасида розилик ва хулосалар олингандан сўнг, бўш бино тегишли тартибда бузиб олиниб, бўшаган ер майдони аукцион электрон савдо майдончасига чиқарилиши ёки “Обод қишлоқ” Дастури доирасида тадбиркорга тақдим этилиши мумкинлиги тушунтирилган.

 

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>