ДАВЛАТИМ БАЙРОҒИ – ФАХРИМ-ҒУРУРИМ

ДАВЛАТИМ БАЙРОҒИ – ФАХРИМ-ҒУРУРИМ

Ҳаммамизга маълумки, ҳар йили 18 ноябрь мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун сифатида кенг нишонланади.
Ушбу сана муносабати билан Шаҳрисабз туманининг Чоршанбе қўрғонидаги 1-ТИП спорт мажмуасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Исломиддин Аброров, тумандаги барча сектор раҳбарлари, Шаҳрисабз туман ҳокимининг мутасадди ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқаролар йиғинлари фаоллари, фахрийлар, ёшлар иштирок этишди.


Тадбирни Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов табрик сўзи билан очаркан, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг мамлакатимиз ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти хусусида тўхталиб ўтди.

— Мана бугун «Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилинганлигига роппа-роса 28 йил тўлди, — дейди Исроил Аманов.- Шу ўтган давр мобайнида юртимиз байроғи дунё миқёсида ўтказилган кўплаб халқаро анжуманлар, жаҳон олимпиада ўйинлари, спорт мусобақаларида баланд кўтарилиб, халқимизнинг куч-қудрати ва салоҳиятини кўз-кўз қилиб келаяпти.

Туман ҳокими байроғимиздаги ранг-тасвирларга чуқур изоҳ бераркан, унда халқимизнинг узоқ ўтмиши, тарихи, бугуни ва келажаги ўз аксини топганлигига эътиборни қаратди. Айнан, Ўзбекистон бугун турли миллат вакиллари оға-инилардек, тинч-тотув, фаровон ҳаёт кечираётганлиги дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Тантанали тадбирда ёшларимиз томонидан уюштирилган шоуларда давлатимиз рамзларини улуғловчи шиорлар, шеърлар, қўшиқ ва рақслар ижро этилди. Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти курсантларининг спорт автомобилларида давлатимиз байроғини баланд кўтариб ўтишлари дилларга чексиз ғурур бағишлади.
Бу ерда ҳозир бўлганларни Шаҳрисбз туман прокурори Ҳамза Бабаджанов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Олим Тожиевлар ҳам ушбу сана муносабати билан барчани қизғин муборакбод этишди.

Сарварбек ПРИМОВ,
Шаҳрисабз туман ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>