ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ОИЛА ВАКИЛЛАРИГА ХУРСАНДЧИЛИК УЛАШИЛДИ

ИМКОНИЯТИ ЧЕКЛАНГАН ОИЛА ВАКИЛЛАРИГА ХУРСАНДЧИЛИК УЛАШИЛДИ

Кўча-кўйда имконияти чекланган кишиларни учратганимизда, беихтиёр уларга ёрдамга ошиқамиз. Дилимиздаги меҳр ва раҳм-шавқат туйғуларини сира ҳам яшира олмаймиз. Албатта, бу ҳолат ҳам инсонийликнинг бир белгисидир. Лекин орамизда шундай кишилар борки, улар шаҳар маркази тугул, ҳатто ўз маҳалласини ҳам айланишларига имконияти бўлмайди.

Куни кеча Шаҳрисабз туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва туман ҳотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлиги асосида туманда ногиронлиги мавжуд хонадон эгалари ҳолидан хабар олиниб, уларга ногиронлик аравачалари топширилди.

— Очиғини айтсам, мен бугун жудаям ҳурсандман, — дейди Шаҳрисабз тумани Хитой қишлоғида яшовчи фуқаро Хабиба Мустафоева. – Сабаби, фарзандим Жавоҳиржон мендан анчадан буён ҳайвонот боғига олиб боришимни истаётган эди. Лекин, негадир бунинг имкониятини қила олмасдим. Чунки, Жавоҳиржонни аравачасиз ҳолда бирор ерда олиб боришнинг ҳам имконияти ўзига яраша эди-да. Энди эса фарзандимга берилган ушбу аравача билан унинг ҳар бир истаги ушалишни бошлайди. Албатта, боламнинг хурсанчилиги мен учун ҳамма нарсадан устундир. Авваломбор, ушбу хурсанчилигимизга ўз ҳиссангизни қўшганларингиз учун барчаларингизга минг бор раҳмат. Сизлар туфайли, бугун хонадонимизга файз, барака ёғилиб келди.

Шундан сўнг, ҳамкор ташкилотлар тумандаги Тудамайдон, Хазара ва Улоч қишлоқларида ҳам бўлишиб, у ерларда яшовчи 3 нафар хонадон вакилларининг ҳам ногиронлик аравачасига бўлган эҳтиёжлари таъминланди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>