КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 27 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНДИ

Ҳар йили републикамиз аҳли тинч ва бардавом ҳаётимизнинг муҳим омили ҳамда юртимизнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлган Бош қомусимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун, 8 декабрь кунини ўзгача руҳда нишонлаб келади.

Ҳар қандай давлатнинг давлатчилик сифатида дунёда тутган ўрни борасида унинг конституцияси билан белгиланади. Негаки, конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош қонундир.

Бош қомусимизда умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормалари, ривожланган хорижий давлатларнинг ҳуқуқий амалиёти ҳамда ўзбек давлат тарихчилиги анъаналари, кўп асрлик миллий урф-одатларимиз, буюк аждодларимизнинг тарихий тажрибалари ва инсонпарварлик ғоялари чуқур сингдирилганлигини унинг ҳар бир моддасидан англаш мумкин.

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллиги муносабати билан Шаҳрисабз тумани 16- сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабининг фаоллар залида кўтаринки кайфиятда байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу байрам тадбирида Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги, тумандаги сектор раҳбарлари, бўлим ва бошқарма бошлиқлари, жамоат ташкилотлари раҳбарлари, фаҳрийлар ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Ушбу байрам тадбирида туман ҳокими Исроил Аманов сўзга чиқаркан, мамлакатимиз Конституциясининг 27 йиллиги муносабати билан барчани қизғин муборакбод этди.

— Мана йигирма етти йилдирки, халқимиз бу санани умумхалқ байрами сифатида ҳар йили кенг нишонлаб келмоқда, — дейди туман ҳокими Исроил Аманов. — Чунки, Бош қомусимиз юртимизда яшаётган ҳар бир инсоннинг миллати, ирқи, дини, тилидан қатъий назар ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда фаровон ҳаётини кафолатловчи ҳужжат бўлиб хизмат қилиб келмоқда.

Шу ўринда байрам тадбири куй-қўшиқларга уланиб, туманда фаолият олиб бораётган хонандалар ва миллий рақс усталари томонидан тайёрланган ажойиб бадиий кўргазмалар намойиш этилди.

Туманимиз ҳокими Исроил Аманов тадбир сўнггида туманда фаолият олиб бораётган фаол ёш оила вакилари, республика ҳамда жаҳон миқёсида ғолибликни қўлга киритган спортчилар ва бадиий чиқишлари билан ўрин олган ёшларимизга ташаккурнома ҳамда эсдалик совғаларни топширди.

Шу муносабат билан Исроил Аманов туманимизда туғилиб ўсган, спорт соҳасида бир қатор юксак ғалабаларга эришган, фаол ёшларимиздан бири Жўрабек Қобиловга Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан тақдим этилган 10 миллион сўмлик пул мукофотини тантанали равишда топширди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>