Шаҳрисабзда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Шаҳрисабзда қишлоқ хўжалиги ходимлари куни нишонланди

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни этиб белгиланган.

Шу муносабат билан жорий йилнинг 13 декабрь куни Шаҳрисабздаги “Кўҳинур” саройида қишлоқ хўжалигига хизмат қилаётган, қолаверса, хирмонимиз баракасига ўз ҳиссасини қўшаётган фермер ва деҳқонлар, сувчи ва агрономлар, фидойи, меҳнаткаш механизатор ва бошқалар ташриф буюришиб, улар учун муносиб байрам дастурхони ёзилди.

— Бугунда диёримизда эришилаётган ҳар бир ютуқларимиз таг замирида мамлакатимизнинг тинчлиги ва тотувлиги мужассамдир, — дейди Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов. – Албатта, муҳтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари туфайли, бугунда қишлоқ хўжалигига, тадбиркорликни йўлга қўйишга, фермерчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизнинг экспорт салоҳияти ўсишига, қолаверса, юртимиз жаҳонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллашига замин яратмоқда. Албатта, юртимизда байрамларимиз кўпаяверсин. Зеро, бугунги байрамлар бизни янада руҳлантириб, янгича руҳда меҳнат қилишга куч бахшида этади.

Шу ўринда туман ҳокими Исроил Аманов туманимизда фидойи меҳнат қилаётган, қишлоқ хўжалигига ўзини бахшида этган, туманимиз фаолларидан бири Шоҳсанам Хуррамовага Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тақдим этилган “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси” кўкрак нишони ҳамда пул мукофотини тантанали равишда топширди.

Шундан сўнг, туманимизда фолият олиб бораётган, фидойи ва жонкуяр фермерлар, деҳқонлар, сувчи ва агрономлар, меҳанизаторларимиз туман ҳокимлиги томонидан телевизорлар, иситкич печлари, ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Тадбир давомида Шаҳрисабз туман маданият бўлими вакиллари ўзининг дилга яқин куй-қўшиқ ва наволари билан йиғилганга ўзгача кайфият тортиқ этишди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>