МУНИС АЁЛЛАРИМИЗ УЧУН ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИ БЕЗАЛДИ

МУНИС АЁЛЛАРИМИЗ УЧУН ЯНГИ ЙИЛ ДАСТУРХОНИ БЕЗАЛДИ

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Шаҳрисабз туман ҳокимлиги ташаббуси остида тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оила вакиллари, фаол хотин-қизлар ва онажонларимиз учун Шаҳрисабздаги “Кўзмунчоқ” саройида янги йил дастурхони ёзилди.

Ушбу байрамона тадбирда Шаҳрисабз тумани ҳокими Исроил Аманов сўзга чиқаркан, жамиятимизда аёл кишининг ўрни бўлаклиги, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар нечоғли аҳамиятга эга эканлиги борасида артофлича тўхталиб ўтди.

— Жамиятимизда хотин-қизларимизнинг оила ва фарзанд тарбиясидаги ўрни, шу билан бирга юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси ҳам бўлакдир, — дейди Шарисабз тумани ҳокими Исроил Аманов. – Бу борада мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳақ-ҳуқуқларини, қонуний манфаатларини таъминлаш, қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бир сўз билан айтганда опа-сингилларимизни жамиятнинг тенг ҳуқуқли, фаол ва бунёдкор аъзосига айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Аёллар ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, жумладан, бандлигини таъминлаш, соғлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг турмуш даражасини яхшилашга эътибор юксак даражага кўтарилди десак хато бўлмайди.

Шу ўринда Исроил Аманов тадбирда йиғилган барча хотин-қизларни янги йил байрами билан қизғин табриклаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Шундан сўнг, туман маданият бўлимининг хушовоз хонандалари ижросида куй-қўшиқлар янграб, йиғилган меҳмонларнинг кўнглига байрам шукуҳини йўғиришди.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>