ЯНГИ ЙИЛНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ

ЯНГИ ЙИЛНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ

Жорий йилнинг 24 декабрь кунидан Шаҳрисабз туманида янги йил тадбирлари бошлаб юборилди.

Байрамга ташриф буюрар экансиз, барча аҳоли нигоҳида янги йил шукуҳи акс этиб турганини яққол сезишингиз мумкин. Туман марказида ўрнатилган, баландлиги 20 метрни ташкил этган арча атрофида йиғилган кенг аҳоли вакиллари, ёшлар, айниқса болажонларимиз бирдек олам завқ олишмоқда. Уларнинг табассумида эса янги йил байрамининг қиёфаси акс этиб турибди.

Байрам тадбири давомида туман ҳокими Исроил Аманов сўзга чиқиб, барчани кириб келаётган янги йил байрами билан чин кўнгилдан табриклаб ўтди.

Сўнгра, байрам тадбири куй-қўшиқларга уланиб, болажонлар талқинида ажойиб тароналар янгради.

Шу ўринда Исроил Аманов, байрам кўркига кўрк қўшган болажонларимизга турли ширинликлар тўпламидан иборат байрам совғаларни тортиқ этиб, уларга ўзгача қувонч улашди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш керакки, Шаҳрисабз туман марказида бўлиб ўтаётган янги йил тадбирлари жорий йилнинг 24 декабрь кунидан, 2020 йилнинг 10 январигача, кундуз соат 10:00дан, кеч соат 22:00гача давом этади.

Сарварбек Примов

Шаҳрисабз тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

You may use these <abbr title="HyperText Markup Language">HTML</abbr> tags and attributes: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <s> <strike> <strong>